Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли выставить ЭСФ при оплате корпоративной картой Сколько дней отдохнем в декабре 2025 года Как оплачивать труд при вахтовом методе работы Как оплачивать труд при вахтовом методе работы

Бизнес камроқ судлаша бошлади

17.04.2019

Читать на русском языке

 

2019 йил I чорагида иқтисодий судлар томонидан 46 мингта иш кўриб чиқилган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 56,7%га камдир. Даъвогарлар фойдасига 2,3 трлн сўм ундирилган. 

 

Олий суд матбуот хизмати қуйидаги статистикани келтирди:

 

  • 28 742 та иш бевосита жойларда, сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилган;

 

  • 1 065 та иш видеоконференцалоқа режимида кўриб чиқилган, натижада жараён тарафларининг 714,1 млн сўм миқдоридаги маблағлари тежаб қолинган;

 

  • 7 405 та иш кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилишга оид бўлиб, улар фойдасига 247,6 млрд сўм ундириб берилган;

 

  • Олий суд Иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан назорат тартибида 144 та шикоят ва протестлар кўриб чиқилган: қуйи судларнинг 83 та қарори бекор қилинган, 29 та суд қарорлари ўзгартирилган.

 

Энг кўп иқтисодий ишлар Тошкент шаҳар, Қашқадарё, Сурхондарё ва Андижон вилоятлари иқтисодий судлари томонидан кўриб, ҳал этилган. Кўрилган ишларнинг асосий қисмини контрактация, маҳсулот етказиб бериш ва коммунал хизмат кўрсатиш шартномаларидан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар ташкил этган.