Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Бизнес учун энг қулай мобиль иловалар

02.12.2016

Мобиль ускуналар компьютерлар зиммасидаги улкан ва оғир вазифаларни ўз бўйнига олиши учун кўп вақт талаб этилмади. Олимлар мобиль телефонлар учун мўлжалланган иловаларни деярли ҳар куни ихтиро қилишмоқда. Сўнгги йилларда почта ва ҳужжатлар билан ишлаш учун телефондан янада кўпроқ фойдаланишни бошладик. Қуйида бизнес олами вакиллари учун қўл келадиган оддий ва қулай мобиль иловалар билан таништирамиз. Уларни Play Market (Sumsung телефонлари учун) ёки Itunes Store (Iphone телефонлари учун)дан юклаб олишингиз мумкин.

 

Booking — қулай саёҳат дегани


Агар кўп саёҳат қилсангиз Booking хизмати ҳақида эшитган бўлсангиз керак. Эшитмаган бўлсангиз, у билан яқиндан танишиб олиш фурсати етди. Ушбу хизмат дунёнинг исталган қисмида меҳмонхоналар, отеллар, хоналарни топиш ва энг арзон нархларда ижарага олиш имкониятини беради. Booking ўзининг оддий, содда ва қулайлиги билан аллақачон фойдаланувчиларнинг қалбидан жой эгаллаб улгурган. Мобиль илованинг ўзидан туриб хонанинг пулини тўласангиз ҳам бўлади.  Яқин орада бормоқчи бўлган жойларингизни белгилаш имкони ҳам мавжуд.

 

Signeasy – ҳужжатларни телефондан имзоланг

 

Ушбу ҳужжатларга мобиль телефоннинг ўзида имзо чекиш имконини беради. Буни уддалаш жуда осон:

  1. ҳужжатни юклаб оласиз (Email, Dropbox, Evernote, Google Drive кабилардан);
  2. бармоқ ёки стилус (мобиль телефон учун махсус ручка) ёрдамида қўл қўясиз (имзони олдиндан чизиб тайёрлаб қўйиб, кейин зарур ҳужжатларга туширса бўлади);
  3. зарур ҳужжатни қайта жўнатасиз.

 

Бу илова жуда кўп форматларда (PDF, Word, HTML ва бошқалар) ишлайди. Асосий вазифасидан ташқари мазкур иловадан бўш ҳошияларни тўлдириш, компания муҳри, логотипини ҳужжатга қўйиш каби мақсадларда фойдаланиш мумкин.

 

Weekdone  — ходимларнинг ҳисоботини йиғамиз

 

Бу ишчиларингизнинг барча ҳисоботларини тўплашга ёрдам берувчи мутлақо бепул илова. Сиз бажаришингиз керак бўлган иш — ўзингиз ва ходимларингиз аккаунтини рўйхатдан ўтказиш холос. Шундан кейин ишчилар ҳар ҳафтада (ойда) ҳисобот топшириш зарурлиги ҳақида эслатмани олиб туришади. У қуйидагиларни ҳам ичига олган:

  • ҳафталик (ойлик, чораклик) ўсиш кўрсаткичлари;
  • келгуси режалар;
  • мавжуд муаммолар.

 

Ҳисобот emailингизга ёки мобиль илованинг ўзига келиб тушади. Жадвал, график, режалар асосида тузилган ҳисоботдан ҳар бир ҳодим ва бутун компаниянинг маҳсулдорлиги кўрсатиб берилади. Илова ёрдамида мақсадларни ва уларни бажариш учун муддатни кўрсатиш имконияти мавжуд.

 

Camscanner — мобиль сканер

 

Агар ҳужжатни сканер қилиб, юборишингиз керак бўлса, шу иловадан яхшисини топа олмайсиз. Ҳужжатларнинг исталган ерини сканер қилиб, ҳужжатларни  саралаш имконияти мавжуд.

 

Dragon Dictation — овозни матнга айлантирамиз ёки бунинг акси

Ушбу дастур бир неча сония ичида овози маълумотни матнга айлантириб беради. Оғзингиздан чиққан сўзларни дарров матн кўринишига келтиради. Бундан ташқари ҳар қандай форматдаги матнли маълумотларни овозли маълумотга айлантириш имконига ҳам эга бўласиз. Қўллар банд, аммо ёзиш керак бўлган ҳолатлар ушбу илова сизни қутқариши тайин. 

 

Илованинг бир камчилиги бор. У кирилл алифбосидаги “қ”, “ғ”, “ҳ”, “ў” ҳарфларига эга бўлмагани сабабли уларни қўлбола қилиб кейин бирма-бир киритиб чиқишга тўғри келади.

 

Adobe Reader — расмдан матнга


Бу дастур компьютерда кўп ўтирадиганларга жуда яхши таниш. У расм  шаклидаги ҳужжатларни таҳрир қилиш, ўзгартириш мумкин бўлган матнли ҳолатга келтиради. Аммо у ҳам юқоридаги Dragon Dictation иловасидаги каби камчиликдан ҳоли эмас. Маҳаллий ахборот технологиялари тобора ривожланиб бораётган бир пайтда ушбу камчиликлар бартараф этилиб, ўзбек тилидаги матнлар билан ишлаш ҳам осонлашишига умид билдириб қоламиз.

 

Roambi Analytics — жадвал ва графика


Турли ҳужжатлардаги маълумотларни таҳлил қилиш асосида тушунарли ва кўргазмали интерактив графиклар, жадваллар тузиб беради.

 

Flight Status ҳамда Flight Track — қулай парвоз

 

 

Кўп вақти парвозда ўтадиганлар учун Flight Status ёки Flight Track иловалари айни муддао. Ушбу дастурлар реал вақт режимида бутун дунё бўйлаб деярли барча йирик авиарейслардан бохабар бўлиш имкониятини беради. Илова парвоз йўналиши, учиш ва қўниш вақти, терминал номери каби фойдали маълумотларни тақдим этади.

 

Ҳа, айтганча мобиль телефонлардан ўринли фойдаланиш ҳақида гап кетганда, айтиш керакки, телеграммда сайтимизнинг канали очилган бўлиб, энди norma.uz сайтида эълон қилинаётган янгиликлар, қонунчиликдаги ўзгаришлар, шарҳлар ҳамда тадбиркорлар учун қулайликлар ҳақида ўқиш учун сизга компьютернинг ҳожати йўқ. Каналимизга қўшилсангиз, барча эълон қилинаётган материаллар ҳақида ўша ондаёқ хабардор бўласиз.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз