Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бизнесни ижтимоий тармоқларда тарғиб этиш керакми

25.10.2017

Бизнесни ижтимоий тармоқларда тарғиб этиш кундан-кунга ривожланиб бормоқда. Ҳақиқатан ҳам Instagram, Facebook, Twitter, «Одноклассники» кабиларда рўйхатдан ўтмаган одамни топиш муаммо.

 

Тўловга “қурби етмас” мижозлар


Тадбиркорлар орасида ижтимоий тармоқларнинг аудиториясини асосан талабалар ва ўқувчилар, яъни ёшлар ташкил этади, деб ҳисоблайдиганлар кўп. Яъни улар бизнес учун тўловга қурби етмайдиган мижозлар. Ҳақиқатан ҳам ижтимоий тармоқлар эндигина пайдо бўлганида шундай эди, аммо ҳозир вазият ўзгарди. 2006–2007 йилларда “Фейсбук”, “Твиттер”, “Одноклассники”да рўйхатдан ўтганлар мактаб, коллеж, олийгоҳларда ўқишарди. Бугун уларнинг ёшига 10 йил қўшилди! Улар иш фаолиятини аллақачон бошлашган, оилали, муайян даромадга эга ва энг фаол ҳаридорлар аудиторияси саналади.

 

Оммабоп тармоқлар


Мамлакатимизда қуйидаги ижтимоий тармоқлар энг оммабоп саналади:

  • Facebook — кейинги йилларда энг оммабоп тармоқлардан бирига айланди;
  • Одноклассники — дастлабки ижтимоий тармоқлардан бири. Аммо сўнгги пайтларда оммабоплик бўйича ўрнини Facebookка бўшатиб бермоқда;
  • Instagram — бутун дунёда жуда тез ривожланаётган тармоқлардан бири. Аудиторияси асосан ёшларни ташкил этади;
  • Бундан ташқари, Twitter ва Youtubeдан фойдаланадиганлар ҳам бор;
  • Айтиш керакки, бугунги кунда ижтимоий тармоқлардан ташқари бизнес олами вакиллари Telegram мессенжеридан унумли фойдаланмоқдалар.

 

Бизнес ижтимоий тармоқда нима иши бор?


Ижтимоий тармоқлар аудиторияси ёш болалар эмаслиги, меҳнатга, демакки, ҳаридга қодир эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, ижтимоий тармоқдан фойдаланиш ёки фойдаланмаслик масаласи тадбиркорлар олдида энди турмаяпти. Уларнинг олдида бошқа масала кўндаланг: уни қандай амалга ошириш зарур? Бундай майдонларда реклама қандай амалга оширилади ва бунинг учун нима керак?

 

Ижтимоий тармоқлар ёрдамида савдо хажмини ошириш мумкин – бу аниқ. Аммо битта пост ёзиб, сурат билан жойлаштириб, маҳсулотингизни ёки хизматингизни дарҳол ҳарид қилиш учун бир талай мижозларини келишини кутиб ўтирманг. Ижтимоий тармоқлардаги тарғибот – жиддий ва тизимли ёндошувни талаб этувчи жараён.

 

Ижтимоий тармоқлар — “like”лар қўйиш учун


Бир нарсани ёддан чиқармаслик керак. Ижтимоий тармоқларга одамлар кўнгил очиш, мулоқот қилиш, “like”лар қўйиш учун киришади. Сизнинг маҳсулотингизни сотиб олиш учун эмас.

 

Буни зинҳор эътибордан қочириб бўлмайди. “Тўғридан-тўғри” сотиш усули ижтимоий тармоқларда яхши иш бермайди. Мисол келтирадиган бўлсак, янгиликлар лентасини текшириб ўтирган фойдаланувчининг ҳеч нарса сотиб олиш нияти йўқ. Cизнинг маҳсулотингиз ҳақида-ку ҳеч қандай тасаввурга ҳам эга эмас. Рекламангизни кўрганидан кейин мижозингизга айланиши ҳақиқатдан анча йироқ. Шу боис у “совуқ” мижоз саналади. Тўғри, ҳақиқатан ҳам совуқ аудиторияга сотиладиган товарлар ҳам бор, одатда улар унча қиммат бўлмайди. Аммо товарингиз мураккаброқ бўлса, ассортиментингиз кўп бўлса, қиммат бўлса, сизга бошқачароқ ёндошув талаб этилади.

 

Қўл келувчи усуллар


Бу ерда бир нечта вариант бор: биринчиси – сайтга кирувчилар учун бир саҳифалик сайт яратиш (бошқачароқ айтганда «лендинг» дейилади). Унда фақат битта товар ёки битта хизмат тури таклиф этилади. Иккинчиси – ижтимоий тармоқлардаги гуруҳларга кирувчиларни таклиф этиш.

 

Агар ижтимоий тармоқлардаги тарғиботни танлайдиган бўлсангиз, уларда товар/хизматларинингиз ҳақидаги маълумотларни, қизиқарли матнларни, маҳсулотингиздан фойдаланишнинг намуналарини ва бошқа фойдали маълумотларни узлуксиз бериб боришингиз зарур. Айнан интернет фойдаланувчиларга мўлжалланган танловлар ҳам жуда қўл келади (фототанловлар, турли акциялар, саҳифага дўстларни жалб этиш билан боғлиқ ва бошқа танловлар).

 

Янада тушунарлироқ бўлиши учун амалиётдан ушбу икки усулни қўллаш бўйича мисол келтириб ўтамиз:


1-мисол.

Клининг компаниясига ижтимоий тармоқлардан янги аризалар олиш зарур, аммо мураккаблигидан келиб чиқиб тозалаш ишлари учун бир нечта тариф ишлаб чиқилган. Агар ушбу тарифларнинг барчаси сайтда жойлаштирилса, фойдаланувчи чалкашиб кетиши тайин. Шундан кейин яхши лендинг тайёрлаш, унга ўзига тортадиган “сотиладиган” матн ёзиш ва ҳаридорга боғланиш учун телефонлари ва исмини ёзиб қолдириш тавсия этилган. Шундан кейин қизиққан фойдаланувчилар билан боғланиб, унга қандай турдаги хизмат кераклигини билиб, нархлар айтилган. Ушбу усулнинг афзаллиги шундаки, савдо-сотиқ “совуқ” ҳаридорга эмас, балки “илиқ” ва сотиб олишга мойил ҳаридор билан амалга оширилган.

2-мисол.

Автомобиль амортизаторлари ишлаб чиқарувчи компания келажакда онлайн-сотувлар хажмини оширишни мақсад қилган. Мавзу ижтимоий тармоқларда тарғиб қилиш учун осон эмаслиги маълум. Натижада ҳамжамият тузиб, автомобиллар таъмири бўйича мавзуларни жойлаштиришга қарор қилинди. Булардан ташқари, сўровномалар, совринли танловлар, кўнгилочар постлар (автомобиллар билан боғлиқ) эълон қилина бошланди. Ҳамжамият ижтимоий тармоқларда реклама қилинади, унга манфаатдорлар аъзо бўла бошлайди. Улар компания мутахассисларига ўзларини қизиқтирган саволларни беришлари, керакли амортизаторларни танлашлари мумкин. Вақт ўтиши билан улар ҳарид учун “пишишади”.

 

Демак, гуруҳларда мижозларни “қиздирамиз”, товаримиз билан танишиши учун имкон яратамиз, у ҳақида постлар қўямиз, вақти-вақти билан асосий мавзу атрофидаги мавзуларни муҳокама қиламиз. Шу тариқа ҳамжамиятнинг асосий мақсади – сизнгинг маҳсулотингиздан хабардор ва керак бўлса, уни сотиб оладиган аудиторияни тўплаш.

 

Фақатгина қандай материалларни қандай беришингиз режасини тузиб олсангиз бўлгани. Жадвал бўйича уларни бирма-бир бериб бораверасиз. Тўғри бу осон йўл эмас. Аммо тўғри йўл эканлиги аниқ.

 

Ижтимоий тармоқларда нима “ейди-ю“, нима “емайди”?


Одатда оммавий эҳтиёж катта бўлган товар ва хизматлар ижтимойи тармоқларда яхши “кетади”:

  • гўзаллик саноати бизнеси: гўзаллик салонлари, уқалаш муолажалари, тирноқ, киприқ қўйиш, SPA-салонлар ва бошқалар;
  • спорт: бассейнлар, фитнес-марказлар ва бошқалар;
  • кийим ва пойабзал: аёллар, эркаклар ва болалар;
  • умумовқатланиш: озиқ-овқатлар, ресторанлар, торт ва пишириқлар;
  • ахборот берувчи ва билим берувчи бизнес: турли тренинглар, вебинарлар ва семинарлар ва ҳоказо.

 

Умуман олганда эса, ижтимоий тармоқлар концепциясига ҳар қандай бизнесни мосласа бўлади. Гап уни қандай мослашда қолган. Хаттоки сантехника, иситиш ускуналари, ортопедик маҳсулотлар дейсизми – буларнинг барини муваффақият билан тарғиб қилишнинг имкони мавжуд. Асосийси – масалага ностандарт ва ижодкорона ёндошув.

 

Хўш, ижтимоий тармоқда ҳар қандай бизнесни тарғиб этиш керак экан, ишни нимадан бошлаш ва қандай қилиб амалга ошириш керак, деган ҳақли савол туғилиши табиий. Бу ҳақда эса кейинги материалларимизда суҳбатлашамиз.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2017-11-14
  • USD:8069.29 (+1.67) сум
  • EUR:9403.14 (+35.83) сум
  • RUB:136.26 (--0.36) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.