Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бизнесни текшириш 2 йилга тўхтатиб турилади

22.12.2017


Бу ҳақда Президент Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзоларига Мурожаатномасида маълум қилди.

 

Бунинг сабаби шундаки, уларни ўтказаётган орган – солиқ идораси – бир вақтнинг ўзида Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашининг ишчи органи ҳисобланади. Шунинг учун давлат солиқ хизмати органларининг текшириш учун ҳам ўзи рухсат бериши, ҳам ўзи текшириши мантиқсиз бўлади.

 

Давлат раҳбари текширишлар ўтказишга рухсат беришнинг махсус электрон ахборот тизимига ўтиш ва унинг назоратини Бош прокуратурага юклашни таклиф этди.

 

Шу муносабат билан,  барча тадбиркорлик субъектларининг молия-хўжалик фаолиятини текширишни 2 йил муддатга тўхтатиб туриш таклиф қилинди.

 

Таҳририятдан: ЎзА хабарида текширишларнинг қайси турини тўхтатиб туриш аниқлаштирилмаган: режа-жадвалга кўра тафтишлар, юридик шахс тугатилаётганда режадан ташқари текширишлар ёки  жисмоний ва юридик шахсларнинг қонун ҳужжатлари бузилиши ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатлари асосида қисқа муддатли текширишлар.

 

Эслатиб ўтамиз, Президентнинг 5.10.2017 йилдаги ПФ-4848-сон  “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик   муҳитини   сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони билан муқобил текширишлар, шунингдек режадан ташқари текширишларнинг барча турлари бекор қилинган, қуйидагилар бундан мустасно:

  • юридик шахснинг тугатилиши билан боғлиқ текширувлар;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари бўйича берган мурожаатлари асосида қисқа муддатли текширишлар.

 

 

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум