Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие платежи должен сделать бухгалтер НОУ при получении лицензии на оказание образовательных услуг – читайте на buxgalter.uzЧто ответить ГНИ, если дивиденды были направлены на увеличение УФ до 1 апреля 2018 года – читайте на buxgalter.uzГлавбух уходит в отпуск без проблем: генеральный план подготовки – читайте на buxgalter.uz

Бизнеснинг фикри инобатга олинди: ТИФ соддалаштирилади

25.03.2019

Читать на русском языке

Адлия вазирлиги ва ДБҚ ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги муаммоларни ўрганиб, тадбиркорлардан келиб тушган таклифларни инобатга олди. Натижада соҳани либераллаштиришга доир ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилди.

  

Импорт/экспорт изчил ўсишига қарамай, Ўзбекистон Жаҳон банкининг «Бизнес юритиш–2019» ҳисоботида «Халқаро савдо» индекси бўйича 165-ўринни эгаллади. Рейтинг маълумотларига кўра:

  • экспортни амалга оширишга сарфланадиган вақт чегара ва божхона назоратида – 112 соатни, ҳужжатлар расмийлаштирилганда – 96 соатни, харажатлар 570 АҚШ долларини ташкил этади;
  • импортни амалга оширишга сарфланадиган вақт чегара ва божхона назоратида – 111 соатни, ҳужжатлар расмийлаштирилганда – 174 соатни, харажатлар 570 АҚШ долларини ташкил этади.

 

Мазкур индикатор бўйича юқори ўринларни эгалловчи хорижий мамлакатларда экспорт/импорт қилиш учун вақт ва харажат деярли сарфланмайди. Шу сабабли Адлия вазирлиги ва ДБҚ ушбу соҳадаги миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиб чиқди. Ўтказилган таҳлил ортиқча бюрократик тартиб-таомиллар, талаблар ва ҳужжатлар мавжудлигини кўрсатди. Қуйидагилар шулар жумласидандир:

  • ветеринария ва ўсимликлар карантини органлари томонидан рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун экспорт/импорт қилишдан 30 кун олдин мурожаат қилиш зарурлиги тўғрисида талаб қўйилиши;
  • ортиқча 10 турдаги ҳужжатлар (контракт, товарга илова қилинувчи ҳужжатлар, фумигация далолатномаси, норматив ҳужжатлар нусхалари ва б.) тақдим этилиши;
  • ҳужжатларни қоғоз ташувчида тақдим этиш зарурати, «ягона дарча» божхона ахборот тизимининг тўлиқ фаолият юритмаслиги, бу ҳужжатларни электрон расмийлаштиришга тўлиқ ўтиш, назорат жараёнларини автоматлаштириш ва самарали идоралараро ҳамкорликни таъминлаш имконини бермайди.

 

Бундан ташқари, постларда назоратдан ўтишда жараёнларнинг тўлиқ автоматлаштирилмаганлиги, шунингдек назорат тартиб-таомилларидан ўтиш регламентининг мавжуд эмаслиги назорат тартиб-таомилларидан ўтиш жараёнини жадаллаштириш имконини бермайди.

 

Шунингдек импорт қилувчига қоғоз ҳужжат берилади, унга 6 та – божхона назорати, чегара назорати, транспортни кўрикдан ўтказиш, ветеринария назорати, санитария-карантин назорати, карантин-фитосанитария назоратининг рухсат берувчи муҳри босилиши зарур. Ҳатто импорт қилинаётган товар ветеринария хизмати назорати остидаги товар бўлмаса ҳам, ветеринария назорати вакилининг муҳри босилиши керак.

 

Постлардаги назорат органлари фаолиятида хавфни бошқариш тизими мавжуд эмаслиги ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда (божхона органлари бундан мустасно). Бу ҳар бир транспорт воситаси ва юкни кўздан кечириш заруратини тақозо этади, бу тартиб-таомиллардан ўтиш муддати узайишига, назорат самарадорлиги пасайишига олиб келади.   

 

Тадбиркорлар орасида сўров ўтказилганда 100 дан ортиқ фикр-мулоҳаза ва таклифлар келиб тушди, соҳани такомиллаштиришга доир таклифларни ўрганиш ва ишлаб чиқишда улар инобатга олинди.

 

Шундан келиб чиққан ҳолда Адлия вазирлиги қуйидагиларни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди:

  • рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш ва постларда назоратдан ўтиш учун зарур тартиб-таомиллар, муддатлар ва ҳужжатларни қисқартириш;
  • реал вақт режимида буюртманомалар бериш ва QR-код берилган рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, ТИФ ТН коди асосида автоматик таҳлил қилиш, рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини масофадан туриб кузатиш имконини берувчи божхона ахборот тизими фаолият юритишини тўлақонли таъминлаш;
  • Постларда назорат тартиб-таомилларидан ўтиш регламенти, шунингдек хавфни бошқариш тизими ва бошқаларни ишлаб чиқиш.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_