Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Божхона соҳасини ислоҳ қилишда манфаатлар мувозанати муҳим ўрин тутади

02.05.2018

 

Ўзбекистон Божхона брокерлари уюшмаси божхона тартиботи соҳасидаги бўлажак ўзгартиришларни муҳокама қилди.

 

Масалан, Президентнинг 11.04.2018 йилдаги ПФ–5409-сон Фармонига мувофиқ, 2018 йил 1 июнга келиб 2 та рухсатномани бекор қилиш режалаштирилган:

  • божхона брокери сифатида фаолиятни амалга оширишга;
  • хорижий товарларни йўқ қилишга. 

 

Президентнинг ПФ–5414-сон Фармони билан эса 2018 йил 1 июлдан товарларни божхона режимларига жойлаштиришда божхона органлари томонидан бериладиган рухсатномалар бекор қилинади.

 

Бироқ ҳужжатларнинг бекор қилиниши тадбиркорлар учун янги муаммолар келтириб чиқариши мумкин. Масалан, товарларни божхона режимларига жойлаштиришда рухсатномалар бекор қилинганда божхона бўлажак таомиллар ҳақида олдиндан маълумотга эга бўлмайди ва текширув тадбирлари божхона декларациясини арз қилиш пайтига кўчирилади. Бу янада кўп ноқулайликларни юзага келтириши ва порахўрликка йўл очиб бериши эҳтимолдан холи эмас.

 

Мутахассислар фикри ва батафсил тушунтиришлар «Солиқ ва божхона хабарлари»нинг ўн тўққизинчи сонида чоп этилади. 

 

Маълумот учун:

 

ЎзР Божхона брокерлари уюшмаси (ББУ) – Адлия вазирлиги томонидан юридик шахслар бирлашмаси сифатида 2009 йил 18 сентябрда 114-сон билан рўйхатдан ўтказилган нотижорат ташкилот. 2018 йил 1 апрелдан ББУ Божхона брокерлари уюшмалари халқаро федерациясининг (IFCBA) расмий аъзоси ҳисобланади.

 

Мижозлар манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ББУ миллий ишбилармонлик амалиёти ва қонунчиликка мувофиқ келадиган профессионал амалиёт стандартларини белгилаш бўйича иш олиб боради. ББУнинг божхона брокерларини баҳолаш рейтинг тизимини божхона брокери малакасини баҳолашдаги дастлабки қадам дейиш мумкин. У божхона брокери фаолияти натижаларига доир объектив маълумотлар таҳлилига асосланади.  

 

ББУ ўз аъзоларининг профессионал даражасини ошириш мақсадида ДБҚ ходимларини жалб этган ҳолда мунтазам равишда семинарлар ўтказади. Маслаҳат кўмаги бериш, ББУ аъзолари кўрсатадиган хизматлар сифатини ошириш учун Уюшма ҳузурида божхона соҳасида тажрибали мутахассислардан иборат эксперт кенгаши ташкил этилган.

 

Божхона брокерлари уюшмаси аъзолари реестри

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах