Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Болалар учун бепул IT дастурлаш мактаби

02.03.2018

IT School дастурлаш мактаби 12 дан 18 ёшгача бўлган болаларни бепул таҳсил олишга таклиф этади. Мактаб ўқувчисига айланиш учун математика фанини яхши билиш, таҳлилий фикрлаш ва ахборот технологияларига қизиқиш зарур.

IT School лойиҳаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ёшлар иттифоқи кўмагида М. В. Ломоносов номидаги МДУнинг филиали, Халқаро Вестминстер университети қошидаги лицей ўқувчилари томонидан ишлаб чиқилган.

 

Мактабнинг мақсадлари:

  • ёшларнинг ахборот технологиялари борасидаги саводхонлигини ошириш;
  • ўсиб келаётган ёш авлоднинг мантиқий фикрлаши, таҳлил қилиш қобилиятларини ривожлантириш;
  • С++дастурлаш тили ёрдамида IT ни ўрганиш ва бошқалар.

 

Мактабда филиал талабалари ва лицей ўқувчилари дарс беришади. Ўқув дастури ҳам улар томонидан ишлаб чиқилган.

 

Ўқишнинг саралаш босқичида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш зарур.

 

Рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар учун онлайн тестлар ўтказилади. Улардан муваффақиятли ўтган қатнашчилар М.В. Ломоносов номидаги МДУнинг Тошкент шаҳридаги филиалига қўшимча имтиҳондан ўтиш учун таклиф этилади. Бепул машғулотлар шу университет ҳамда Халқаро Вестминстер университети қошидаги лицейда кечки вақтда ҳафтада икки марта 2,5 – 3 ой мобайнида ўтказилади.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.