Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года

Бойни қашшоқлик сари етакловчи 10 одат

27.01.2017

Бахт бойликда эмас. Тўғри. Аммо айнан бойлик одамни ўзини аҳамиятли, обрў-эътиборли, қадрли, ҳурматли ва нуфузли ҳис қилишига ёрдам беради! Энг асосийси бойлик одамга ўзи севган иши билан шуғулланишига имкон яратади.

Пул топиш усуллари, бойиш йўллари, турли бизнесларни йўлга қўйиш имкониятлари ва шартлари хусусида аввалги материалларимизда суҳбатлашган эдик. Энди, келинг, муаммога бироз бошқачароқ ёндашайлик! Иқтисодий барқарорликка эришиб бўлганларни пастга қулашга, секин-аста таназзул сари юз тутишига нималар сабаб бўлади? Қандай одатлар, ўй-хаёллар ва уларнинг оқибатидаги ҳаракатлар қашшоқлик сари олиб борувчи энг қисқа йўлдан етаклайди?

 

1. Одамнинг ўзига нисбатан раҳм-шафқат, ачиниш ҳиссининг уйғониши.

 

Одамда ўзига нисбатан ачиниш ҳисси пайдо бўлишига кўп нарсалар сабаб бўлиши мумкин. Кимдир аёл бўлиб туғилгани учун (чунки эркакларнинг имкониятлари кўпроқ), кимдир тўладан келгани сабабли, яна ким ташқи кўриниши туфайли, миллати, ирқи, ёши оилавий аҳволидан ёзғиради. Ўзига ачинадиган одамлар атрофдагиларнинг хайрихоҳлигини тезда йўқотишади. Вақт ўтиб, атрофдагилар ундан ўзни четга олишни бошлашади, борган сари қўллаб-қувватловчилар, таниш-билишлари камаяди, шу билан бирга у ҳақдаги яхши гап-сўзлар ҳам.

 

 

2. Қурумсоқлик.

 

Керакли ва муҳим нарсалар борасида хасислик қилиш. Масалан, фарзандларнинг таҳсил олиши учун чиқим қилишни истамаслик ёки қўл остингиздаги ходимларнинг иложи борича камроқ пул олиб, иложи борича кўпроқ ишлашларини хоҳлаш – камбағаликка етакловчи иккинчи одат мана шундан иборат.

Ўта тежамкорлик – донолик белгиси эмас, кирим ва чиқим борасида барқарорликни билмаслигингиз ва унга нотўғри ёндашаётганингиздан далолатдир. Бойлигига бойлик қўшилишини истаган одам арзирли ва аҳамиятли ишлар, хизматлар, товарлар учун пулини аямайди, қўл остидаги ходимларнинг меҳнатини лойиқ баҳолашга интилади.

 

 

3. Кўнгилга ўтирмаган иш билан шуғулланиш.

 

Ҳар чоракда ҳисобот тайёрлашни жинингиз суймайди, аммо бирорта ҳам ўринбосарингиз бу ишни кўнглингиздагидек бажара олмайди. Аудиторлик ишини ёқтирмайгина бажарасиз, аммо шу ишни ўзингиз бажарсангизгина у тўғри чиқади.

Бунга аминсиз. Агар ўзингиз ёқтирмаган ишни бажаришга рози бўлсангиз, билингки, муваффақиятсизликлар ва қашшоқлик сари йўлдан кетаяпсиз. Чунки кундалик бажариладиган ишларга нисбатан бундай ҳисларнинг кўнгилдан ўрин олиши яхшиликка олиб келмайди. Севган ишингизни бажаринг, ёқтирмаганларингизни ишончли мутахассислар топиб, уларга топшириб қўйинг.

 

4. Муваффақиятни пул билан баҳолаш.

 

Кўпчилик шундай ўйлайди: “фалон сўмим ёки долларим бўлса, ўзим истагандай яшай оламан, банкда шунча миқдорда маблағим бўлсагина, жуда бахтиёр бўлардим. Дизайнерлик либосларини харид қилишим мумкин, 5 қаватли уй қураман, фалон давлатларга саёҳатларга отланаман...”

Аммо амалиёт шундан далолат берадики, ўша истакларнинг барчаси амалга ошган тақдирда ҳам бахтиёрлик сиз томон келишга ошиқмайди... Муваффақиятли одам валюта бирликлари — доллар, евро, сўмларга қараб ўз бахтини ўлчамайди. Бахтининг нимада мужассам эканини ҳар бир одам ўзидан келиб чиққан ҳолда белгилаб олиши керак.

 

5. Зарурини ажрата олмаслик.

 

Ўз бизнесини ривожлантириш учун олинган фойдали кредит ёки ўта қимматбаҳо машина ёки улкан уйни қўлга киритиш учун олинган қарз ўртасидаги фарқни яхши ажрата олмаган одам куни келиб қарз ботқоғига ботиб қолиши турган гап.

 

6. Дарҳол келган фойда.

 

Ҳақиқатан катта чўққиларга эришишни истаган одам бир ойда қанча пул топаётганини эмас, бошлаган ишининг бир неча йилдан кейин қанча даромад келтира олишини хомчўт қилувчидир. Биргина мисол, муваффақиятсизликлар сари олдиндан отланган баъзи талабалар институтда бекорга вақт ўтказишаётгани, бунинг ўрнига “жарақ-жарақ” пул топиб юришлари мумкинлиги ҳақида кўп гапиришади.

 

7. Нолиш.

 

“Ҳаёт ўзи мураккаб-да! Баъзан жуда қўрқинчли ва даҳшатли. Маза қилиб ишингизни ривожлантиришга беришмайди. Соҳада янги чиқаётган компаниялар одамнинг асабига тегади!”

Бундай қабилдаги гаплар сизга ёқиб тушаётган бўлса, демак, таназзул ёқасидасиз. Бундай ўйлардан қутқарувчи вакцина – ижодкорона ёндашувдир. Курашнинг янгидан-янги усулларини ўйлаб топасиз, у сизга олдиндан мағлубиятли туюлган вазиятдан ғолиб бўлиб чиқишингизга ёрдам беради.

 

8. Ўзни бошқалар билан таққослаш.

 

Бу ҳасад туйғусини уйғотувчи одатдир. Сиз ҳамма қавм-қариндошдан устунсиз, чунки улардан пулингиз кўп. Сизни обрўйингиз ҳамма дўстларингизникидан паст, чунки машинангиз уларникидай чет элники эмас.

Бундай хаёлларнинг бўлиши ички олам устидан ташқи оламингиз ғалаба қозоняпти дегани. Демакки, ички оламингизни ташқи оламингиз назорат қилмоқда.

 

9. Бойликни пул билан ўлчаш.

 

Ҳақиқатан бой инсонлар нафақат бахт ва пул ўртасидаги боғлиқликни (4-одатга қаранг), балки пул миқдори ва бойлик тушунчалари ўртасидаги боғлиқни тўлиқ уза олганлардир. Ҳақиқий бойлик – бу пулларни жалб эта олиш маҳорати, йўқ жойдан бор қилиш, тадбиркорликнинг янги турлари ва йўналишларини кашф этиш – шунда сизга на солиқ, на прокуратура органлари, на ўғрилик ва товламачиликлар таъсир кўрсата олади.

 

10. Оиладан узоқлашиш.

 

Уни қийин вазиятда қўллаб-қувватлашмагани, қарз беришни исташмагани, тушунишмагани, унга ишонишмагани кабиларни важ қилиб, ўз оиласидан узоқлашган инсоннинг бир кун келиб иши унмай қолиши тайин. Улар оила ички қўллаб-қувватлаш манбаи эканини, ҳаётнинг турли вазиятларида унга мурожаат этиш мумкинлигини англашмайди. Англашганида эса кеч бўлади...