Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Бухгалтер энг кўп йўл қўядиган бешта хато

10.05.2018

Аудиторлар ва солиқ инспекторлари бухгалтерлар ишида доим хато топадилар. «Баланс плюс» консалтинг компанияси директори Ольга Игамратова уларни тузатишда ёрдам беради.

 

Текширишларда кўплаб хатолар аниқланади, – дея қайд этди О.Игамратова. – Кўп учрайдиган, хатоларга олиб келадиган вазиятлар ҳақида сўзлаб бермоқчиман.

 

1. Шартномалар билан ишлаш чоғида бухгалтерлар шартнома шартларини бузган томонга нисбатан санкцияларни назарда тутувчи бандни назардан четда қолдирадилар. Айниқса ташқи иқтисодий фаолиятга тааллуқли бўлмаган шартномалар бўйича мажбуриятларни бажариш муддатлари энг оғриқли жой ҳисобланади. Кўпинча ушбу муддатларга амал қилинмайди. Бухгалтер бунга ўз вақтида эътибор қаратиши ва кредиторлик ёки дебиторлик қарзи сифатида расмийлаштириши лозим. Акс ҳолда аудитор ёки солиқ органлари ходими: «Ҳеч нимани эшитишни истамайман, ҳужжатларга қараганда даромадлар яширилган», дейишга ҳақли бўлади. Бошқа томондан олинган пенялар солиқ солинадиган базага киритилади. Буни унутманг.

 

2. Электр энергияси, сув ва газ ҳисоблагичлари кўрсаткичларидан кўп маълумотларни олиш мумкин. Шу сабабли текширувчи ва назорат органлари приборлар кўрсаткичларига жиддий эътибор қаратадилар. Бунинг сабаби оддий. Маҳсулот бирлигини ишлаб чиқаришга ресурс сарфи – ўзгармас қиймат. Ресурслар ҳужжатларда кўрсатилганидан кўпроқ сарфланган бўлса, бу реал ишлаб чиқариш ҳажмлари яширилганидан далолат бериб, кейинчалик ишни кўриб чиқишга асос бўлади.

 

3. Кўпинча корхоналарда ишлаб чиқариш нормалари атайин тасдиқланмайди. Масалан, озиқ-овқат саноатида – рецептлар, қурилиш материаллари соҳасида – у ёки бу буюмни тайёрлаш учун хом ашё сарфи ҳисоб-китоблари йўқ бўлади. Барибир уларни тузишга тўғри келади.

 

4. Кадрларга доир ҳужжатлар ҳамма ташкилотларда ҳам лозим даражада юритилмайди. Бу иш бухгалтерга юклаб қўйилади, унинг учун бу иккинчи даражали ишга айланиб, уни бажаришга доим вақт етавермайди. Оқибатда меҳнат қонунчилиги талабларига риоя этилмай, солиқ солишда хатоликлар юзага келади. Корхонада кўп ходимлар ишласа, кадрлар қўнимсиз бўлса, бундай хатолар катта жарималарга олиб келади.

 

5. Бюджетга у ёки бу тўловнинг солиқ солинадиган базасини аниқлашда кўп хатога йўл қўйилади. Бухгалтер корпоратив пластик карталардан фойдаланишда кўп муаммоларга тўқнаш келади. Одатда, уларни раҳбарлар тутадилар. Кўпинча корпоратив карточкага шахсий фойдаланиш учун товарлар ёки хизматларни харид қилишлари маълум бўлиб қолади. Бухгалтер солиқларни тўғри расмийлаштириш ва ҳисоблаш учун ушбу далилларни ўз вақтида аниқлаши лозим. Шахсий эҳтиёжлар учун сотиб олинган ҳамма товарларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинади.

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-05-22
  • USD:7997.95 (--27.88) сум
  • EUR:9396.79 (--200.50) сум
  • RUB:128.37 (--1.26) сум