Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Бухгалтерларни миллий сертификатлаш амалда

22.09.2015

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Ўзбекистон аудиторлар Палатаси ва Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси Бухгалтерларни сертификатлаш тўғрисида низомни, шунингдек Имтиҳон Маркази тўғрисида низомни тасдиқладилар ҳамда Бухгалтерлар ва аудиторлар Имтиҳон маркази –  Buhgalterlar va Auditorlar Imtihon Markazi МЧЖни таъсис этдилар.

 

 

Бухгалтерларни сертификатлаш тўғрисидаги низом талабгорларга қўйиладиган  малака талабларини, бухгалтер сертификатини бериш, амал қилиш муддатини узайтириш, тўхтатиш, бекор қилиш, қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш тартибини белгилайди.

 

 

Бухгалтер сертификати – бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида фаолиятни амалга ошириш учун бухгалтернинг профессионал малакасини тасдиқловчи ҳужжат.

 

 

Сертификатлаш икки босқичдан ташкил топади:

 

1-босқич – “Сертификатланган амалиётчи-бухгалтер” – “Миллий қонунчилик бўйича бухгалтерия ҳисоби” ва “Солиқ солиш” фанлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширганда берилади.

 

 

 2-босқич – “Сертификатланган профессионал бухгалтер” – 1-босқич сертификати мавжуд бўлганда ёки “Миллий қонунчилик бўйича бухгалтерия ҳисоби” ва “Солиқ солиш” фанлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширганда ҳамда “МҲХС бўйича молиявий ҳисоб”, “Бошқарув ҳисоби” ва “Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш” фанлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли топширганда берилади.

 

 

Сертификатлар муддатсиз ҳисобланади ва бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика профессионал жамоат бирлашмалари томонидан берилади. Жамоат бирлашмалари томонидан профессионал малакани тасдиқлаш мақсадида сертификатлашдан ўтиш ихриёрий асосда амалга оширилади.

 

 

Низомга кўра, сертификат олган мутахассис бухгалтерлар ва аудиторларнинг республика профессионал жамоат бирлашмаларидан бирининг аъзоси бўлиши, бухгалтерлар этикаси Кодексига риоя қилиши ва сертификат олган йилнинг кейинги йилидан бошлаб, ҳар йили малака ошириш курсларини ўташи шарт.

 

 

Шунингдек низом талабгорга қўйиладиган малака талабларини, имтиҳон топшириш ва апелляцияни кўриб чиқиш, сертификатни расмийлаштириш ва олишнинг тартибини белгилайди.

 

 

Қуйидагилар мустақил Имтиҳон марказининг вазифалари бўлиб ҳисобланади:

 

а) имтиҳон модулларини ишлаб чиқиш;

 

 

б) имтиҳонлар маъмуриятчилиги;

 

 

в) имтиҳон ишларини баҳолаш;

 

 

г) имтиҳон ишларини тегишли равишда сақлашни таъминлаш;

 

 

д) Имтиҳон маркази ходимлари томонидан ахборот сир сақланишини таъминлаш.

 

 

Бухгалтерларни сертификатлаш дастури бўйича ўқитиш ва малака ошириш билан амалдаги қонунчиликка мувофиқ бухгалтерлар ва аудиторларни ўқитиш ва малакасини ошириш учун лицензияга эга юридик шахслар шуғулланади.

 

 

Имтиҳон марказининг ташкил этилиши муносабати билан бухгалтерлар ва аудиторларнинг профессионал жамоат бирлашмалари бу ташкилотдаги бўш ўринларни тўлдириш учун танлов эълон қилишди. Унинг рўйхати билан шу ерда танишиш мумкин.

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах