Бу ҳақда “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси хабар берди. Авиаташувчининг расмий сайтида янги интерактив хизматдан фойдаланиш мумкин.
«Cargo tracking» сервиси юкнинг жойлашган ўрни ва мақомини куну тун кузатиб бориш имконини беради. Бундан фойдаланиш учун фақат 8 рақамдан иборат авиаюкхатидаги рақамни билиш кифоя. Тегишли майдонга уни киритгандан сўнг юк юборувчи ва қабул қилувчи ўз ичига жўнатишга тайёрлаш, транзит рейсни қабул қилиш, божхона хизматларидан ўтиш, топшириш жойига келиш, адресатга топшириш, шунингдек бошқа тафсилотларни оладиган юк мақомининг охирги янгиланган вақти ва санасини кўришлари мумкин бўлади. Шундай қилиб «Cargo tracking» жадвалида чиқариладиган тафсилотлар нафақат юкнинг жойлашган ўрнини текшириш, балки унинг бутун олиб ўтилиш тарихини ҳам кўриб чиқиш имконини беради.
Маълумот: Ўзбекистоннинг жаҳон бозорига кириши коммуникация тармоқлари, шу жумладан авиациянинг жадал ривожланиши билан бирга кечади. Марказий Осиёдаги энг катта “Ўзбекистон ҳаво йўллари” авиакомпанияси Европани Жануби-Шарқий Осиё билан боғлайдиган йўллар кесишувида мамлакатнинг манфаатли геосиёсий ҳолатидан тўлиқ ҳажмда фойдаланишга ҳаракат қилади. Бугунги кунда у жаҳоннинг 20 дан ортиқ мамлакатларига қатновларни амалга оширмоқда. Иккита энг йирик “Тошкент” ва “Навоий” аэропортлари “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК учун хаб аэропортлар ҳисобланади. Компания мунтазам равишда қатновни амалга ошираётган йўловчи самолётларининг юк бўлмаларида ҳамда Boeing-767-300ER юк самолётларида ҳар қандай йўналишда чартер авиақатновларида юк ташишни таклиф қилади.
Юклар 2009 йилдан амалий дунёга Европа ва Осиёнинг асосий логистика марказларини бирлаштирувчи халқаро интермодал логистика маркази сифатида ўз эшикларини очган “Навоий” аэропорти орқали Boeing-767-300ER юк самолётларида мунтазам қатновларда ҳам ташилади.
Мавзуга доир мақолалар:
Юкларни жўнатиш. 1-қисм: почта жўнатмалари
Ташқи савдо шартномаси. Назариядан – амалиётга