Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств Как оформить дефекты основных средств

CCП электрон аъзолик гувоҳномаларини жорий этди

17.03.2018

Савдо-саноат палатаси ўз аъзолари учун электрон гувоҳнома бериш тизими жорий этилганини маълум қилди

Электрон гувоҳномалар қуйидаги афзалликларга эга:

  • Палата аъзоларининг вақтини тежайди, чекка ҳудудларда жойлашган корхона ва компания вакилига (тадбиркорлик субъектларига) гувоҳномани топшириш билан боғлиқ харажатлар қисқаради;
  • Гувоҳномани олиш муддати қисқаради;
  • Палата аъзоларининг юридик номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, Палатага аъзолик муддати, гувоҳнома сонини ва бошқа маълумотларни Палатанинг электрон базасидан текшириш имконияти яратилади.

 

Электрон гувоҳномада Палата аъзосининг юридик номи, ташкилий-ҳуқуқий шакли, шунингдек Палата аъзоси-солиқ тўловчининг СТИР рақами, гувоҳноманинг амал қилиш муддати ва бошқа маълумотлар кўрсатилади. 

 

Шу билан бирга, гувоҳномани қалбакилаштиришга йўл қўймаслик мақсадида унга: 

  • QR-код;
  • Палатанинг расмий веб-сайтига ҳавола;
  • Палатанинг call-маркази рақами киритилган.

 

Электрон гувоҳнома биринчи навбатда Палата аъзолигига эндигина қабул қилинган тадбиркорларга ва аъзолик гувоҳномасининг амал қилиш муддати ўтган Палата аъзоларига берилади. Сўнгра барча Палата аъзолари гувоҳномалари электрон шаклга ўзгартирилади.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.