Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Даромадлар тўғрисидаги декларацияни 1 апрелгача топширинг

16.03.2018


Давлат солиқ қўмитаси жисмоний шахслар – айрим тоифадаги солиқ тўловчилар  жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни топширишлари шартлигини эслатиб ўтади.

 

Солиқ кодексининг 189-моддасига мувофиқ 2017 йилда қуйидаги даромадларни олган шахслар 2018 йилнинг 1 апрелига қадар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни топширишлари шарт:

  • мулкий даромадлар, агар бу даромадларга тўлов манбаида солиқ солинмаган бўлса;
  • фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган даромадлар;
  • асосий бўлмаган иш жойидан олинган моддий наф тарзидаги даромадлар;
  • икки ёки ундан кўп манбадан олинган солиқ солинадиган даромадлар (шу жумладан ўриндошликда ишланганда – таҳр.);
  • Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар;
  • солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар.

 

Жисмоний шахслар жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига қуйидаги йўллар орқали тақдим этадилар:

  • шахсан ёки ишончли вакил орқали олиб бориб бериш тартибида;
  • почта орқали буюртма хат билан;
  • Давлат солиқ қўмитасининг www.soliq.uz расмий сайтида «электрон солиқ декларацияси» интерактив хизматидан фойдаланган ҳолда, шунингдек my.soliq.uz электрон солиқ хизматлари портали орқали.

 

Эслатиб ўтамиз, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этишдан бўйин товлаш, декларацияни ўз вақтида тақдим этмаслик ёки унда атайин нотўғри маълумотларни тақдим этиш Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 174-моддаси учинчи қисмига асосан жарима солинишига сабаб бўлади (ЭКИҲнинг 1 бараваридан 3 бараваригача миқдорда – таҳр.).

 

Шу боис, 1 апрелга қадар солиқ декларациясини топширишни унутманг.

 

 

Ўзбекистон Республикаси

Давлат солиқ қўмитаси.

 

Таҳририятдан: Солиқ кодексининг 189-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ агар солиқ тўловчининг асосий бўлмаган иш жойидан олган даромадларидан (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган даромадлар ва солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган даромадлар бундан мустасно) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи унинг аризасига кўра белгиланган энг юқори ставка қўлланилган ҳолда ушлаб қолинган бўлса, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этилмайди.

 

Бироқ Ўзбекистон Республикаси резидентига айланган чет эллик жисмоний шахс, Солиқ кодексининг 189-моддаси биринчи ва иккинчи қисмлари қоидаларидан қатъи назар, мазкур Кодекснинг 192-моддасида назарда тутилган тартибда ва муддатларда даромадлари тўғрисида декларация тақдим этади.



 

Курс валют

2018-12-04
  • USD:8314.85 (+15.65) сум
  • EUR:9408.25 (--3.04) сум
  • RUB:123.85 (--1.54) сум