Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что должен знать бухгалтер предприятия, имеющего товарный знак – читайте на buxgalter.uzЗачем нужно проверять платит ли ваш контрагент НДС – читайте на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер до 25 июля – читайте на buxgalter.uzКак отразить в отчетности переход на налог на прибыль в середине квартала – читайте на buxgalter.uz

Дарсликларни белгилаш, ҳақ ундирмаслик, камчиликларни бартараф этиш

22.04.2019

Читать на русском языке

 

Адлия вазирлиги Давлат тест марказининг олий таълим муассасаларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги лойиҳаси юзасидан хулоса берди.

 

Эслатиб ўтамиз, февраль ойининг иккинчи ярмида Президентнинг «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳаси ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинган эди. Таклиф этилаётган янгиликлар шарҳи билан бу ерда танишиш мумкин.   

  

Адлия вазирлиги умуман олганда танқидий муносабат билдирди. Идора хулосасининг асосий тезислари:  

  • дарсликлар масаласига ойдинлик киритиш. Мактабда ўқиган абитуриентлар учун имтиҳонлар 10 ва 11-синфлар дарсликлари асосида, академик лицейлар битирувчилари учун уларнинг дарсликлари асосида ўтказилиши керак. Имтиҳондан ўтиш учун тавсия этиладиган дарсликларнинг аниқ рўйхатини ҳам тузиш лозим (ҳар 3–4 йилда тасдиқланадиган асосий дарсликлар доирасида, муқобил дарсликлар бундан мустасно). Имтиҳон пайтида бериладиган намунавий саволларни мураккаб бўлмаган ва тушунарли шаклда тузиш мезонларини ишлаб чиқиш зарур;

 

  • тест синовида иштирок этиш учун ҳақ тўлаш масаласини қайта кўриб чиқиш (лойиҳада абитуриентлардан йиғим – 1 ЭКИҲ ундириш таклиф қилинган, таҳр.). Бу Конституциянинг 41-моддасига зид бўлиб, аҳоли ўртасида норозилик келтириб чиқариши мумкин;

 

  • лойиҳани тартибга солиш предмети ҳисобланмаган ортиқча нормани чиқариб ташлаш. Бунда марказ директори лавозими вазир лавозимига тенглаштирилган, унга ўзи бошчилик қилаётган муассаса тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилган банд ҳақида сўз бормоқда;

 

  • порахўрликка йўл очувчи камчиликларни бартараф этиш – лойиҳада 2 йил амал қиладиган сертификатлар берилиши назарда тутилган, бироқ уларни бериш тартиби ва ҳуқуқий оқибатлари акс эттирилмаган;

 

  • жамоатчилик фикрини инобатга олиш – муҳокама пайтида (15 кун) портал фойдаланувчилари лойиҳа юзасидан 292 та шарҳ қолдирганлар, вазирлик уларни ўз хулосасига илова қилган.

 

Давлат тест маркази лойиҳани қайта кўриб чиқиши ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиши керак.