Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Давлат активларини реализация қилиш учун электрон майдон ташкил этилмоқда

02.02.2018

Давлат активларини электрон савдо майдонлари орқали реализация қилиш тизими шу йили жорий этилади.

 

Ҳозирда давлат активлари классик схемалар орқали реализация қилинмоқда, булар:

  • риелторлар;
  • «Тошкент» республика фонд биржаси;  Давлат рақобат қўмитаси бўлинмалари;
  • ҳокимликлар ҳузуридаги комиссиялар.

 

Замонавий ахборот технологиялари ушбу жараённи янада шаффоф ва очиқ ҳамда инвестор ва тадбиркорлар учун анча қулай қилиши мумкин.

 

Электрон савдо майдони — бу веб-сайт бўлиб, унда товарлар ва хизматлар,  ушбу ҳолатда эса - давлат активлари реализация қилинади. У электрон ҳужжат айланиши воситасида битимлар томонлари ўртасида алоқани таъминловчи ташкилий, ахборот ва техник ечимлар комплексини ўзида мужассамлаштирган. Томонлар мажбурий равишда электрон рақамли имзога эга бўлишлари керак.

 

Майдонда реализация қилинаётган давлат активлари ҳақидаги барча ахборотдан фойдаланиш имконияти мавжуд, бу эса барча хоҳловчиларнинг ундан фойдаланишда тенглигини таъминлайди.

 

Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасида бизга маълум қилинишича, тизимни жорий этиш икки босқичда амалга оширилади:

  • 2018 йил 1 июлдан бошлаб тизим апробацияси ўтказилади, уни Тошкент вилоятида ўтказиш режалаштирилаётир;
  • 2018 йил сентябрь ойидан бошлаб республикамиз ҳудудида тизим ишини таъминлаш кўзда тутилган.

 

 

Олег Гаевой

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-24
  • USD:12705.00 (+0.00) сум
  • EUR:13543.53 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах