Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Давлат бюджети маблағлари пандемия оқибатларини тугатишга йўналтирилади

06.05.2020

Читать на русском языке

Парламент қуйи палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида 5 май куни депутатлар томонидан 4 та қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва қабул қилинди.

 

2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси долзарб масалалар қаторида бўлди.

 

2020 йил мамлакатимиз учун турли синовлар билан бошланди. Давлат коронавирус пандемияси ва глобал инқироз, табиий офатлар оқибатларини юмшатиш чораларини кўрмоқда. Бу оқибатларни бартараф этиш катта маблағ сарфини талаб қилади. Шу боис Давлат бюджети  барқарорлиқни таъминлаш ва харажатларни оптималлаштиришнинг устувор йуналишларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

 

Президентнинг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармонига мувофиқ, Молия вазирлиги ҳузурида 10 трлн сўм микдоридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил этилган. Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитлари ва қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар жамғарма маблағлари манбалари бўлиб хизмат қилади.

 

Лойиҳа бюджет маблағларини устувор йуналишларга, яъни корновирус пандемиясига қарши курашиш ва унинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирларга сафарбар қилинишини назарда тутади.

 

“III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида»ги, “Соғлом авлод учун” медалини таъсис этиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаларининг номи “Саломатлик” орденини таъсис этиш тўғрисидаги” “Соғлом турмуш” медалини таъсис этиш тўғрисидаги” янги номларга ўзгартирилди.

 

"Саломатлик" ордени билан Ўзбекистон  фуқаролари мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланади. Ушбу орден билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам мукофотланишлари мумкин. "Саломатлик" ордени икки даражадан иборат. I даражали "Саломатлик" ордени билан мукофотланган шахсларга БҲМнинг 30 баравари, II даражали орден билан мукофотланган шахсларга эса БҲМнинг 25 баравари миқдоридаги бир марталик пул мукофоти берилади.

 

Депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг “Фахрий мураббий” ордени тўғрисида”ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

 

Орден билан чуқур билим, юқори малака ҳамда кенг тафаккурга эга шогирдларни тарбиялаш орқали юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, илм-фан соҳасида ёш олимлар ва етук мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг катта муваффақиятларга эришиши учун зарур шароитларни яратиш ишларига муносиб ҳисса қўшганлар тақдирланади. Бу “Устоз–шогирд” анъанасини изчил давом эттириш ва ёш авлодга замонавий билим ва касб-ҳунарларни ўргатиш ишларини кенгайтиришга хизмат қилади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2020-10-27
  • USD:10359.88 (+0.00) сум
  • EUR:12285.78 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум