Фуқаролар эса маҳаллий бюджетларнинг харажатлар қисми учун йўналишларни ўзлари белгилашлари мумкин, деб хабар қилди Молия вазирлиги матбуот котиби.
Молия вазирлиги давлат бюджетининг шаффофлиги ва кенг жамоатчилик вакилларини давлат бошқаруви, давлат харажатлари устидан жамоатчилик назорати жараёнига жалб қилиш устида ишламоқда.
openbudget.uz портали давлат бюджетининг ижроси, унинг параметрлари, таркибий қисмлари ва прогноз кўрсаткичлари тўғрисида батафсил маълумотларни ўз ичига олган. Шунингдек, у фуқароларга маҳаллий бюджетлар харажатлари йўналишларини ўзлари белгилашлари имконини беради.
Молия вазирлигининг Ахборот хизмати масъул бошқармалар билан биргаликда вазирликнинг расмий веб-саҳифаларида қуйидаги маълумотларни жойлаштиради:
- давлат бюджетининг даромад ва харажатлар қисми, шунингдек давлат харидлари тизимида тузилган шартномалар тўғрисида;
- вазирликлар ва идораларга ажратилган маблағлар, шунингдек давлат дастурлари доирасида турли соҳаларга ажратилган маблағлар тўғрисида ҳисобот.
Кўрсатилган маълумотларни “Кун рақами”, “Ҳафта рақами”, “Ой рақами” рукнларида кузатиб бориш мумкин.