“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун давлат харидларини амалга оширувчи ташкилотлар таклифларига барча товар ва хизматлар ишлаб чиқарувчиларнинг тўлақонли киришларини таъминлаш имконини берди. Бу ҳақда Халқаро Пресс-клуб мажлисида экспертлар сўз юритишди.
Бюджет, давлат мақсадли жамғармалари, шунингдек хорижий грантлар, кредитлардан молиялаштириладиган лойиҳалар ҳар доим ўз хизматлари ва товарларини таклиф этишга тайёр бўлган тадбиркорлар эътиборини жалб этади. Бироқ давлат харидлари таомилларида иштирок этиш йўлида улар кўплаб мураккабликларга тўқнаш келишди.
“Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонун қабул қилингунига қадар бу соҳа 30 дан ортиқ норматив ҳужжатлар билан тартибга солинган, бутун тизим ва ваколатли давлат органи мавжуд эмас эди, ҳуқуқий коллизиялар вужудга келарди. Қонун кучга кириши билан вазият бутунлай ўзгарди, - дея қайд этди Лойиҳа бошқаруви миллий маркази бошқарма бошлиғи Анна Палванова. Қонун бевосита таъсир қиладиган ҳужжатлар жумласига киради, бу эса қонуности ҳужжатларини минимумгача қисқартиради. Янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат амалиётда мавжуд бўлган зиддиятлар ва эскирган нормаларни бартараф этиш, қоидалар, харидлар иштирокчилари ваколатларини тизимлаштириш имконини берди. Кўп босқичли келишишлар ва такрорланувчи таомиллар ўтмишда қолди. Давлат харидлари тизими тадбиркорликни ривожлантиришга фаол кўмаклашувчи анча очиқ ва тушунарли тизим бўлди.
Xarid.uz портали яратилиши билан барча давлат харидлари тўғрисидаги ахборот иштирок этиш истагида бўлган барча учун очиқ бўлди.
Анна Палванова Қонун харидлар таомилининг 5 турини (жадвалга қаралсин) белгилашига эътиборни қаратди, улардан иккитаси давлат харидлари тўғрисида қарор қабул қилишда инсон омилини истисно этади. Танловни ўтказишда шаффофлик xarid.uz порталида зарур ахборотни эълон қилиш йўли билан таъминланади. Биринчи марта халқаро стандартларни инобатга олган ҳолда ягона етказиб берувчидан, яъни табиий монополиялар субъектлари ёки ноёб товарлар етказиб берувчилардан харид қилиш каби харидлар таомилининг тури жорий этилди. Харид усули ҳар бир таомил тури учун белгиланган товарлар қиймати лимити ва таклифлар мавжудлиги бўйича осон белгиланади.
|
Ким нима харид қилади |
Таомилни танлаш мезонлари ва унинг муҳим тавсифлари |
|||||
Электрон дўкон |
Аукцион |
Танлов |
Тендер |
Ягона етказиб берувчи билан тўғридан-тўғри шартнома |
|||
Давлат харидини ўтказиш усулини танлаш |
Бюджет буюртмачилари |
Товарлар |
25 ЭКИҲгача, бироқ йилига кўпи билан 2500 ЭКИҲ |
25–2 500 ЭКИҲ |
2500–6 000 ЭКИҲ |
6 000 ЭКИҲдан ортиқ |
Қуйидагилар амалга оширилганда қўлланади: – бозорда муқобили бўлмаган ва фақат ягона етказиб берувчидан сотиб олиш мумкин бўлган техник жиҳатдан мураккаб товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди; –маданий бойликларни харид қилиш; – Президент фармон, қарор ва фармойишлари ёки Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида давлат харидлари; – табиий монополия субъекти товарлари (ишлари, хизматлари) давлат хариди; – бажарилиши ёки кўрсатилиши фақат давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан уларнинг ваколатларига мувофиқ ёки уларга идоравий мансуб давлат муассасалари ва ташкилотлари томонидан амалга оширилиши мумкин бўлган ишлар ёки хизматларга эҳтиёж юзага келиши; – Ўзбекистон Ҳукумати томонидан белгиланадиган тарифлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) давлат хариди |
Ишлар, хизматлар |
Битта давлат буюртмачиси учун 25 ЭКИҲгача |
– |
25–6 000 ЭКИҲ |
6 000 ЭКИҲдан ортиқ |
|||
Корпоратив буюртмачилар |
Товарлар |
250 ЭКИҲгача, бироқ йилига кўпи билан 2500 ЭКИҲ |
250–5 000 ЭКИҲ |
5000–25000 ЭКИҲ |
25 000 ЭКИҲдан ортиқ |
||
Ишлар, хизматлар |
Битта давлат буюртмачиси учун 25 ЭКИҲгача |
– |
25–25000 |
25 000 ЭКИҲдан ортиқ |
|||
Битимнинг муҳим тавсифлари |
Харидлар таомили эълон қилинганидан бошлаб ўтказгунча бўлган муддат |
48 соат |
10 кун |
30 кун |
30–45 кун
|
– |
|
Харидларни ўтказиш жараёнида давлат буюртмачиси ҳужжатларни юритадиган шакл |
Электрон |
Электрон |
Аралаш (электрон ва қоғоз) |
Аралаш (электрон ва қоғоз) |
– |
||
Етказиб берувчини ким белгилайди |
Электрон тизим |
Электрон тизим |
Давлат буюртмачисининг ички комиссияси (камида 5 нафар аъзо) |
Идоралараро комиссия (камида 7 нафар аъзо). Албатта Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва “Ўзбекинжиниринг” РЛИ мутахассислари жалб этилади |
Ягона етказиб берувчилар реестри xarid.uz оператори томонидан Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан келишилган ҳолда юритилади. Реестр товарлар (ишлар, хизматлар) рўйхатини ўз ичига олади |
||
Агар эълонга ҳеч ким қизиқиш билдирмаса, давлат буюртмачиси қуйидаги чораларни кўради: |
Тўғридан-тўғри шартнома тузади |
Аукционни такроран ўтказади, 3 мартада эса – танлов эълон қилади |
Танлов такроран ўтказилади |
Тендер такроран ўтказилади |
– |
||
Техник вазифани “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” ДУК билан келишиш |
Талаб этилмайди |
Талаб этилмайди |
Зарур |
Зарур |
– |
Янги тизим давлат харидларини тадбиркорларнинг кенг доираси учун анча жозибадор қиладиган қатор афзалликларга ҳам эга. Уларнинг айримлари ҳақида «Ўзинжиниринг» институти бошлиғи Дилдора Қодирова маълум қилди. Ўзбекистон қонунчилиги ва амалиётига нархни мақбуллаштириш, расмиятчиликни истисно қилиш ва харажатларни аниқлаштириш имконини берадиган энг яхши халқаро тажриба жорий этилди. Олдин амал қилган қонунчиликка биноан нарх қатъий бўлиб, мақбуллаштирилмаган. Ҳозир бундай имконият бор. 51-моддага биноан харид комиссияси тузилади. У иштирокчилар таклифларини баҳолаш мезонлари асосида энг яхши шартларни белгилайди. Комиссия мажлислари юзма-юз ёки сиртдан ўтказилиши мумкин. Сиртдан ўтказиладиган шакли масалани тезкор кўриб чиқиш ва хизмат сафарларига харажатларни тежашга кўмак беради.
Бош прокуратура бошқарма бошлиғи ўринбосари Баҳром Қобилов қайд этганидек, Қонуннинг қабул қилиниши давлат харидларида коррупция даражасини камайтиришга ёрдам беради.
Олег Гаевой.