Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак вернуть излишне удержанный НДФЛ нерезиденту Введена обновленная форма Расчета НДФЛ и социального налога Изменения в НК: льготы для участников СЭЗ Опубликованы План счетов и формы финотчетности для перешедших на МСФО Как рассчитать налог на имущество юрлиц с учетом минимальной стоимости

Давлат хизматларидан фойдаланиш учун ЭРИ талаб этилмайди

17.07.2019

Читать на русском языке

 

Давлат хизматлари агентлиги қонун ҳужжатларига зарур тузатишлар киритилиши бўйича ташаббус кўрсатди.

 

Ҳозирги пайтда шахсий идентификация қилишнинг бошқа муқобил усуллари мавжуд эмаслиги сабабли, Давлат хизматлари марказларида ЭРИ калитларини тақдим этиш зарур. Бу эса ноқулайликлар туғдираяпти: уни берганлик учун тўлов ундирилади (фуқаролардан – ЭКИҲнинг 7%), ЭРИ ёзилган флэшка йўқолиб қолиши ёки ишдан чиқиши мумкин.

 

Давлат хизматлари агентли таклиф этган тузатишлар билан ЭРИни мажбурий тартибда қўллашга доир талаб бекор қилинди. Энди хизматлардан фойдаланиш учун мурожаат этилганда, идентификация қилишнинг бошқа воситалари – дактилоскопия, электрон имзо ва бошқалар билан қўлланилиши мумкин.

 

Албатта, марказлар янги ускуна билан жиҳозлангунга қадар маълум вақт талаб этилади. Шунга қадар ариза берувчилар томонидан ЭРИни расмийлаштириш имконияти бўлмаган ҳолларда тегишли ҳужжатлар қоғоз кўринишида чоп этилиб, ариза берувчининг имзоси билан тасдиқлангандан сўнг марказ ходимининг ЭРИ билан тасдиқланади, деб маълум қилинади хабарда.

 

Бундан ташқари, судланганлик (ёки судланмаганлик) ҳамда солиқ қарзи мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотномаларни расмийлаштириш тартиби соддалаштирилди. Энди маълумотномалар ариза берувчининг яқин қариндошлари, болалари, эри ёки хотинига ҳам берилади.


Шунингдек идора давлат хизматларидан фойдаланиш учун my.gov.uz портали орқали мурожаат этилганда, давлат божи, йиғимлар ва бошқа тўловлар тўланадиган суммадан 90% тўланишини эслатиб ўтади (норма 1 июндан амал қилмоқда, таҳр.).

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_