Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Давлат хизматларидан уяли телефон орқали фойдаланиш мумкин бўлади

05.04.2018

Ҳайдовчилик гувоҳномаларини Халқ қабулхоналари ҳузуридаги Давлат хизматлари марказлари алмаштириб берадилар. Кўрсатиладиган хизматларнинг умумий сони йил охирига қадар 87 тагача кўпайтирилади.

 

Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда шу ҳақда сўз борди, дея хабар беради ЎзА.

 

Таъкидланганидек, 2021 йилгача 5 миллиондан зиёд ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш зарур. Бироқ бу бўйича ҳар бир вилоятда 3–4 та, мамлакатимизда жами 49 та тузилма бор, холос. Бу аҳоли учун ноқулайликларни юзага келтиради. Мазкур хизматни Давлат хизматлари марказлари орқали амалга ошириш бу муаммони ҳал қилади.

 2018 йил май ойига қадар электрон кўринишдаги рухсатнома ва лицензияларни тақдим этиш имконини берадиган «Лицензия» ахборот комплекси жорий этилиши якунланади. Бу тадбиркорлик фаолиятига тўсқинлик қилаётган ортиқча марказлаштиришдан қутулиш имконини беради. Лицензиялар ва рухсат бериш тартиб-қоидаларини кескин қисқартириш ва соддалаштириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб берилди.

 

Кўчмас мулкнинг кадастр ҳужжатларини электрон тартибда юритиш, шунингдек кадастр гувоҳномаларини электрон реестрдан кўчирма шаклида бериш амалиётини йўлга қўйиш лозим. «Ергеодезкадастр» қўмитаси ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига тегишли топшириқлар берилди.

 

Тошкент давлат юридик университетининг бакалавр босқичига кириш истагида бўлган абитуриентларнинг ҳужжатлари жойлардаги давлат хизматлари марказлари орқали тажриба тариқасида қабул қилинадиган бўлди. 

 

Марказларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланиши ва улар фаолиятига замонавий технологиялар жорий этилиши лозим. Давлат хизматлари марказлари биносининг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилиб, улар асосида бунёд этилади. Идоралараро ахборот алмашувини йўлга қўйиш имконини берувчи электрон ахборот тизимини жорий этиш ишлари якунланади. Барча марказларда электрон навбат тизими ишга туширилади, уяли телефонлар орқали давлат хизматларидан фойдаланиш имконини берадиган дастурлар яратилади. 

 

 

Курс валют

2018-12-11
  • USD:8312.64 (--2.21) сум
  • EUR:9456.46 (+48.21) сум
  • RUB:125.22 (+1.37) сум