Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Давлат статистика қўмитаси февраль ойида нархлар ўзгаришини таҳлил қилди

01.03.2018

Февраль ойида товарлар ва хизматлар нархлари ўртача 1,1%га ошди, шу жумладан озиқ-овқат товарлари 1,1%га, ноозиқ-овқат товарлари 1,3%га ва хизматлар 0,7%га ошди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси.

 

Озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари. Тухум ўртача 10,5%га, шакар – 3,0%га, товуқ гўшти – 1,3%га, қаттиқ пишлоқ, қандолат маҳсулотлари – 0,1%га арзонлашди. Нархлар кузатувдаги мева маҳсулотларидан кўпроқ олма – 6,1%га, шунингдек қуритилган мевалар – 4,8%га ошди. Қовоқ бир ойда 10,0%га қимматлашди. Сабзавотлардан помидор 14,0%га, бодринг – 11,7%га қимматлашди. Сабзавотлар нархлари умумий ошган бир пайтда, картошка ва пиёз нархларининг пасайиши кузатилди (мос равишда 2,7% ва 2,3%га).

 

Вилоятларда айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг ўртача нархлари орасидаги тафовут сақланиб қолди. Чунончи, мол гўштининг (суяксиздан ташқари) ўртача 1 кг учун максимал нархи 36 967 сўмни (Тошкент ш.), минимал нархи – 29 725 сўмни (Қорақалпоғистон Республикаси), суяксиз мол гўштининг ўртача 1 кг учун максимал нархи – 44 868 сўмни (Тошкент ш.), минимал нархи – 39 000 сўмни (Қорақалпоғистон Республикаси) ташкил этди.

 

Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари. Улар 1,3%га қимматлашди. Қурилиш материалларидан ғиштнинг нархи сезиларли даражада – 29,3%га, цемент – 8,4%га, шифер – 5,9%га, ёғоч материаллари – 3,3%га ошди. Ноозиқ-овқат товарларининг бошқа гуруҳлари нархларининг ошиши 0,4%дан юқори бўлмади, бу эса истеъмол нархлари индексининг ошишига сезиларли даражада таъсир кўрсатмади.

 

Хизматлар нархлари. Аҳоли учун хизматлар нархи бир ойда ўртача 0,7%га кўтарилди. Кузатиладиган алоқа хизматларидан Ўзбектелеком компанияси томонидан аҳолига кўрсатилаётган алоқа хизматлари тарифлари кўтарилди. Хусусан, маҳаллий телефон алоқаси учун абонент тўлови ўртача 27,7%га, шаҳарлараро ва халқаро сўзлашувлар ўртача – 67,1%га оширилди.

 

Йўловчи транспорт хизматларининг ошиши, асосан кузатилаётган йўналишлар бўйича олисга қатнайдиган поездларда чипта нархининг ўртача 31,9%га ҳамда ҳаво транспорти хизматлари ўртача 2,8%га кўтарилганлиги билан боғлиқ.