Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Для компаний на МСФО ввели новую форму о расхождениях между бухгалтерским и налоговым учетом Что изменилось в Инструкции о порядке заполнения ГТД с февраля 2026 года Как определять доход от безвозмездно полученного имущества (услуг)

Давлат статистика қўмитаси коррупцияга қарши сўров ўтказади

11.03.2016

Давлат статистика қўмитаси ўз органларида коррупцияга қарши курашиш учун сўров ўтказади.

 

Давлат статистика қўмитаси барчага жорий йилнинг 10 мартидан 10 апрелига қадар коррупцияга қарши мониторинг доирасида статистика органларида ўтказилаётган кузатувларда иштирок этишни таклиф қилади.

 

Коррупциянинг хусусияти ва тавсифини аниқлаш мониторингнинг мақсади ҳисобланиб, унинг натижаларига кўра статистика тизимида коррупциянинг даражасини пасайтириш усуллари ишлаб чиқилади.

 

Давлат статистика қўмитаси саволларга жавоблар ёрдамида аниқ ва тўлиқ ахборот олиш, уларни таҳлил қилиш ҳамда тўғри хулоса чиқаришга умид қилади.

 

Жавоб берувчилар анонимлиги кафолатланади, респондентнинг шахсий маълумотлари кўрсатилмайди, саволларга жавоблардан фақат умумлаштирилган ҳолда фойдаланилади, шунингдек ҳеч қандай тарзда респондентга қарши ишлатилмайди.