Президентнинг 12.11.2018 йилдаги «2019 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–5574-сон Фармони эълон қилиниши муносабати билан статистика ҳисоботларини топшириш муддатлари ўзгартирилди, дея хабар беради Давстатқўм.
Давстатқўм серверлари куну тун ишлайди, ҳисоботни хоҳишга кўра жадвалда кўрсатилган муддатдан аввал юбориш мумкин.
|
Ҳисобот шакли
|
Топширишнинг янги муддати
|
- 6-сон 1-qurilish (чораклик) «Ижтимоий соҳа объектлари қурилиши тўғрисида ҳисобот»;
- 12-сон 2-invest (чораклик) «Инвестиция фаолияти, бино ва иншоотларни фойдаланишга топшириш тўғрисида ҳисобот»;
- 13-сон 1-ID (чораклик) «Инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисобот»;
- 18-сон 3-sanoat (чораклик) «Импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш тўғрисида ҳисобот»;
- 33-сон 1-QX (чораклик) «Қишлоқ хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот»;
- 35-сон 1-FX (йилда 2 марта, 1 июль ва 1 январь ҳолатига) «Фермер хўжалиги фаолияти тўғрисида ҳисобот»;
- 36-сон 1-DX (йилда 2 марта, 1 июль ва 1 январь ҳолатига) «Деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжаликлари фаолияти тўғрисида ҳисобот»;
- 37-сон 1-meva-sabzavot (чораклик) «Мева-сабзавот маҳсулотлари хариди тўғрисида ҳисобот»;
- 45-сон 1-mehnat (чораклик) «Меҳнат ҳисоботи»;
- 47-сон 1-BX (чораклик) «Бошқарув органи ходимлари сони тўғрисида ҳисобот»;
- 54-сон 1-transport (чораклик) «Автомобиль транспорти иши тўғрисида ҳисобот»;
- 58-сон 7-transport (чораклик) «Трамвай, метрополитен, троллейбус транспорти тўғрисида ҳисобот»;
- 61-сон 9-transport (чораклик) «Қувур йўли транспорти фаолияти тўғрисида ҳисобот»;
- 103-сон 1-K (ойлик) «Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот»;
- 103/1-сон 1-К shakliga ilova (savdo) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг улгуржи ва чакана савдо товар айланмаси тўғрисида ҳисобот»;
- 103/2-сон 1-К shakliga ilova (sanoat) (ойлик, йиллик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахсларнинг саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш тўғрисида ҳисобот»;
- 103/3-сон 1-К shakliga ilova (xizmat) (ойлик) «Ҳудудий алоҳида бўлинмаларга эга бўлган юридик шахслар томонидан кўрсатилган хизматлар тўғрисида ҳисобот»;
- 103/4-сон 1-К shakliga ilova (EIZ) (чораклик) «Эркин иқтисодий зона, кичик саноат зона, технопарк, пахтачилик-тўқимачилик кластер таркибига кирувчи ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот»;
|
2019 йил 5 январдан кечиктирмай
|
- 2-сон 2-narx (ойлик) «Саноат корхонасининг харид қилинган моддий ресурслари ўртача нархлари тўғрисида ҳисобот».
|
2019 йил 7 январдан кечиктирмай
|