Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Чем вам поможет ценовая политика и как ее составить на 2022 год Малый бухгалтерский глоссарий в картинках. Часть III Когда можно не платить проценты, если у вас отсрочка или рассрочка по земельному налогу Как зарегистрировать допсоглашение в Е-ijara

Декларантларни қандай пеня ва жарималар кутмоқда

17.07.2020

Читать на русском языке

 

Президентнинг ПФ-5969-сон Фармонига мувофиқ, 2019 йил учун жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш муддати 1 августда тугайди. Сизга жарима ва пеня солмасликлари учун buxgalter.uz маслаҳатларидан фойдаланинг.

 

Юнусобод ДСИ бош солиқ инспектори Низомиддин СУЛТОНОВ:

 

ПФ-5969-сон Фармон эълон қилинишидан аввал декларация тақдим этган солиқ тўловчилар бор. Уларда қўшимча ҳисобланган суммалар юзага келган, 2007 йил таҳриридаги СК 193-моддасига мувофиқ уларни 1 июнгача тўлашлари керак эди. Қўлларида тўлов хабарномаси бор. Бироқ ПФ-5969-сон Фармон эълон қилингач, уларнинг айримлари қўшимча ҳисобланган суммаларни тўлашга шошилмай, ҳанузга қадар 1 августгача вақтимиз бор демоқдалар. Бу билан жиддий хатога йўл қўймоқдалар, тўлов хабарномаси қўлингизга келиб тушгани сабабли қўшимча ҳисобланган суммаларни 1 июнгача тўлашингиз керак эди, дея огоҳлантираётган солиқ инспекторига қулоқ солишни истамаяптилар. Дастур автоматик равишда уларга пеня ҳисоблайди, уни ҳам тўлашларига тўғри келади. Чунки Фармонда декларацияни тақдим этишнинг сўнгги муддати кўчирилган, бироқ қўшимча ҳисобланган суммаларни тўлаш муддати ҳақида ҳеч нима дейилмаган.

 

Яна бир вазият: декларация тақдим этиши керак бўлган фуқаролар орасида энг охирги кунга тақаб солиқ идорасига бормоқчи бўлганлар ҳам бор. «Ҳали улгураман», «карантин тугаганда ўзим бораман» дея ҳеч шошмаяптилар. Солиқ инспекциясидагилар улар 31 июлда иш куни охирлаб қолганда келсалар ҳам, декларацияларини қабул қилишга мажбурлар. Бироқ қўшимча ҳисобланган сумма юзага келса, қаерга борадилар? Улар бу ҳақда ўйлаб ҳам кўрмайдилар. Шу куниёқ уни тўлашга улгурадиларми? Бу оддий масала эмас, баъзида бир неча млн сўм қўшимча ҳисобланиши мумкин. СКда декларация тақдим этишнинг сўнгги кунидан (1 апрелдан) кейин қўшимча ҳисобланган суммаларни тўлаш учун 2 ой муҳлат берилади. Бироқ июлнинг сўнгги кунларида декларация тақдим этганларда бундай вақт бўлармикин? ПФ-5969-сон Фармонда фақат декларация тақдим этиш муддати узайтирилган, қўшимча ҳисобланган суммаларни тўлаш муддатларини узайтириш ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Бу борада ваколатли давлат органлари тушунтириш ҳам бермаганлар.

 

Ўтган йиллар тажрибасидан келиб чиқиб, 1 августдан кейин ҳам ўзи келадиганлар топилади дея оламан. 1 августдан кейин баъзиларини ўзимиз чақирамиз. Декларацияни кечиктирмай – 2020 йил 1 августгача тақдим этган ҳолдагина солиқ тўловчилар МЖТК 174-моддасида назарда тутилган жаримани тўламайдилар.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_