Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Депутатлар аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 2 та қонун лойиҳасини қабул қилдилар

16.08.2019

Читать на русском языке

2019 йил 14 август куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий йўналишдаги қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

 

Депутатлар «Кредиторларнинг ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши кучайтирилиши ҳамда тадбиркорлик фаолиятини молиялаштириш механизмларининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

 

Лойиҳа юртимизда тадбиркорлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилаш, мамлакатимизнинг иқтисодиёт борасидаги халқаро рейтингини тобора ошириш мақсадида мулкни гаровга қўйиш, лизингга ёки мажбуриятни таъминлашнинг бошқа шаклларига беришнинг амалдаги механизмларини халқаро стандартларга мувофиқлаштиришни назарда тутади.

 

Лойиҳани иккинчи ўқишга тайёрлаш мобайнида унга бир қанча таҳририй тузатишлар киритилди, матндан 30 дан ортиқ банд чиқариб ташланди.

 

Шунингдек «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

 

Лойиҳа пул-кредит сиёсати ва уни қўллаш амалиётини тубдан такомиллаштириш, нархлар барқарорлигига қаратилган ҳаракатларни кучайтириш, жумладан, амалга оширилаётган чоралар асосида асоссиз инфляцион ҳолатларининг олдини олишга қаратилган.

 

Кейинги муҳокамалар давомида депутатлар томонидан айрим эътирозлар билдирилди. Натижада Марказий банкнинг тижорат банкларидаги вакили институти тўғрисидаги модда ҳамда пруденциал нормативлар тўғрисидаги модда «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонунига ўтказилиши муносабати билан, у билан боғлиқ бўлган қатор нормалар лойиҳадан чиқариб ташланди. Лойиҳа иккита янги модда, шунингдек 30 дан ортиқ таҳририй ўзгартириш ва тузатишлар киритилган тарзда қабул қилинди.

 

Депутатлар «Мактабгача ёшдаги болаларга мактабгача таълим бериш ва тарбиялаш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини кўриб чиқдилар.

 

Юридик шахсларга нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини бериш, ўқитувчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини кенгайтириш, улар фаолиятини рағбатлантириш ва масъулиятини ошириш, индивидуал таълим хизматлари кўрсатиш учун шароит яратиш, ривожланган давлатларнинг тажрибасини миллий таълим тизимига интеграциялаш зарурати мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқишни тақозо этди.

 

Лойиҳа билан илгари амалда бўлган бир қатор нормалар ва қоидаларга ўзгартиришлар киритилиши назарда тутилмоқда. Хусусан, мактабгача ёшдаги болаларни эрта ривожланиш жараёни алоҳида босқичларда бўлиши белгилаб берилмоқда. Мактабгача таълим муассасаларининг таснифи, улар фаолиятини ташкил этиш, ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда. Шунингдек, мактабгача ёшдаги болаларни тарбиялаш ва ривожлантириш соҳасида ДХШни амалга ошириш асослари мустаҳкамланмоқда. Оилавий мактабгача таълим муассасасини жорий қилиш, шунингдек, болаларнинг яшаш ёки доимий рўйхатга олинган жойидан қатъи назар, МТМга қабул қилиш тартиби баён этилган.

 

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг тенглигини таъминлаш ва уларни камситишга йўл қўймаслик, уларни ижтимоий-сиёсий ҳаётга жалб этиш, таълим олиш ва ишга жойлашиш имкониятларини таъминлаш лойиҳанинг бош мақсади этиб белгиланган.

 

Ҳужжат БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларини имплементация қилишни, шунингдек ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини муҳофазалаш соҳасида замонавий услублар, халқаро стандартларни жорий этишни назарда тутади.

 

Лойиҳа ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг барча жабҳаларини қамраб олади, хусусан, улар учун қулай жисмоний муҳит — бинолар, транспорт, ахборот-алоқа, шунингдек, ижтимоий, иқтисодий, маданий муҳит, соғлиқни сақлаш, таълим хизматларидан фойдаланишига имкон яратади.

 

Мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги ўрнини янада мустаҳкамлаш, улар учун эркаклар билан тенг шароитлар яратиб беришга катта эътибор қаратилмоқда. Ишлаб чиқилган «Эркаклар ва аёлларнинг тенг ҳуқуқлари ҳамда имкониятлари кафолатлари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан ҳар томонлама билан муҳокама қилинди.

 

Лойиҳада гендер тенглик, аёлларни камситиш тушунчаси ва турлари, мутасадди органларнинг ваколатлари, давлат бошқарувида иштирок этиш, ишга қабул қилиш ёки ёллашда, кредитлар олиш ва тадбиркорлик билан шуғулланишда гендер тенгликни таъминлаш бўйича нормалар, бундай тенглик бузилишининг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ўз аксини топган.

 

Лойиҳа билан эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ҳамда имкониятларни таъминлаш соҳасидаги Вазирлар Маҳкамаси, Хотин-қизлар гендер тенглигини ҳимоя қилиш бўйича комиссияси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ваколатлари белгиланмоқда.

 

Баҳс-мунозара, тортишувларга бой кечган яна бир масала «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси бўлди. Қатор қонун ҳужжатлари зўравонлик қилиш, шахсга нисбатан жисмоний куч ишлатиш жиноий қилмиш ҳисобланишига қарамай, амалиётда аёлларга нисбатан, айниқса, оилавий-маиший ҳаётда зўравонлик қилиш ҳолларига етарлича эътибор берилмайди. Шу боис ҳам руҳий ва иқтисодий зўравонлик ҳамда тазйиқ учун жавобгарликни қонун йўли билан тартибга солиш талаб этилмоқда. Бу масалаларни тўлиқ қамраб оладиган ягона қонун мавжуд эмаслиги давлат органларига тизимга солинган комплекс иш олиб бориш имконини бермаяпти.

 

Мазкур қонун лойиҳаси ана шу муаммоларга барҳам беришга, хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ва бошқа жойларда тазйиқ ҳамда зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Унда бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарлик белгиланган. Тазйиқ ҳамда зўравонликни бошидан ўтказган шахсларни ҳимоя қилиш, жамиятда аёлларга нисбатан зўравонликнинг ҳар қандай шаклига муросасиз муносабат муҳитини қарор топтиришни назарда тутувчи процессуал кафолатларни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар акс эттирилган. Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари аниқ кўрсатилиб, бу соҳадаги ваколатли органлар белгилаб берилган.

 

Мажлисда қуйи палата ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

матбуот хизмати хабаридан.  


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_