Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПо каким правилам составлять финотчетность за 2024 год Если нерезидент оказывает транспортные услуги юрлицу Узбекистана Как учесть поступление основных средств по импорту с 1 января 2025 года Как учесть поступление ОС, полученных в обмен на другие ОС после 1 января 2025 года

Депутатлар Давлат бюджети ижросини кўриб чиқдилар

02.06.2017

 

1 июнь куни бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар молия вазири томонидан тақдим этилган Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда жорий йилнинг I чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.

 

Ҳисобот сиёсий партиялар фракцияларининг ва Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг илгари бўлиб ўтган мажлисларида дастлабки тарзда кўриб чиқилган эди.

 

«World Economic Outlook» Халқаро валюта фонди маълумотларига кўра, 2016 йилда жаҳон иқтисодиёти ўртача 3,1 фоизга ошди, ташқи савдо ҳажми эса атиги 1,9 фоизга ошган бўлиб, бу эса инвестициялар ҳажмининг 2015 йилдаги кўрсаткичга нисбатан 13 фоизга пасайгани билан боғлиқдир.

 

Мажлисда таъкидланганидек, ушбу шароитда, Давлат бюджети тасдиқланган кўрсаткичларга мувофиқ ва 132 млрд сўмдан ортиқ миқдорда профицит билан ижро этилди. ЯИМнинг ўсиши 7,8%ни, саноат маҳсулотлари, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми тегишинча 6,6%ни ташкил этди.

 

Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2017 йил I чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиш давомида депутатлар ушбу соҳадаги ишларнинг жорий ҳолатини танқидий равишда таҳлил қилдилар.

 

Таъкидланганидек, жаҳон бозорларида конъюнктура барқарор эмаслигини ва рақобат кучайиб бораётганлигини ҳисобга олган ҳолда инвестицияларни жалб этишда 2017 йилги Инвестиция дастурига киритилган ва давлатимиз раҳбарининг республика ҳудудларига сафарлари чоғида ишлаб чиқилган лойиҳаларнинг сўзсиз бажарилишига биринчи даражали эътиборни қаратиш даркор.

 

Депутатлар олдинда турган аниқ вазифаларни белгилаб олдилар. Мажлис якунларига кўра Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2016 йилдаги ҳамда 2017 I чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг

Ахборот хизмати маълумотлари асосида.