Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Депутатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритишни таклиф этмоқда

Депутатлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритишни таклиф этмоқда

13.04.2018

12 апрелда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлиси бўлиб ўтди. Депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини иккинчи ўқишда кўриб чиқдилар.

 

Қонунчилик палатаси ахборот хизматининг маълумотларига кўра, қуйидаги ҳужжатлар парламентарийлар диққат эътиборида бўлди:

 

  • «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. Ҳужжат техник регламентларга риоя қилиш устидан самарали давлат назоратини таъминлаш, маҳсулотни мажбурий сертификатлаштириш қоидалари сертификатлаштириш органлари ва аккредитация қилинган синов лабораториялари томонидан бузилмаслиги учун уларнинг масъулиятини оширишга йўналтирилган.  Таклиф этилаётган ўзгартиришлар «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги ва «Маҳсулот ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида»ги қонунларнинг нормаларини тўлақонли амалга оширишни таъминлайди.

  • «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси. Лойиҳа депутатларнинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаларида ҳар тарафлама муҳокама қилиш учун жойлаштирилган бўлиб, бу сайловчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифларини ҳисобга олиш имконини берди. Ҳужжатга қўшилган нормага мувофиқ, фаолияти лицензияланадиган, транспортда йўловчиларни ҳамда уларнинг мол-мулкини тижорат асосида ташиш бўйича хизматлар кўрсатадиган юридик шахсларга ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш шартномасини уч ойдан бир йилгача муддатга тузиш ҳуқуқи берилмоқда. Ушбу норманинг қўшилиши ташувчиларга лицензияларнинг амал қилиш муддатига қадар суғурта шартномасини тузиш, лицензияларни бекор қилиш ва қайтадан рўйхатга олиш учун ортиқча сарф-харажатларга йўл қўймаслик имконини беради.

  • «Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси. Ҳужжат Президентнинг «Ташқи савдо фаолиятини янада эркинлаштириш ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Божхона кодексининг 32 ва 245-моддаларига товарлар, ишлар ва хизматлар экспортини, бундан   янги узилган мева-сабзавот маҳсулотлари  мустасно, амалга ошириш ҳуқуқини, «вақтинча олиб кириш» божхона режимида турган товарларни реэкспорт қилишга давлат божхона хизмати органлари томонидан рухсатнома берилиши бўйича талабни бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартишлар киритилмоқда.



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-06-19
  • USD:7883.99 (--25.38) сум
  • EUR:9150.95 (--155.21) сум
  • RUB:124.89 (--1.83) сум