Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

DipIFR ACCA дипломига эга мутахассислар сони ортмоқда

17.08.2021

Читать на русском языке

Сўнгги йилларда бухгалтерия ва аудит соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан кадрлар билим ва кўникмасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар ўз самарасини бермоқда, деб хабар беради Молия вазирлиги ахборот хизмати.

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Сертификатланган дипломли бухгалтерлар халқаро ассоциацияси (Association of Chartered Certified Accountants — АССА) ўртасида тузилган меморандум доирасида маълумотлар алмашиш бўйича кенг ҳамкорлик қилиш назарда тутилган. 

 

Мазкур меморандумга мувофиқ АССА томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, АССА талабаси сифатида рўйхатдан ўтганларнинг умумий сони 645 тани ташкил қилиб, шундан 47 нафари АССА аъзоси ҳисобланади. 

 

2021 йил 21 июнда бўлиб ўтган АССА аъзолиги доирасида ўтказиладиган имтиҳонларга 182 нафар номзод рўйхатдан ўтган бўлиб, улардан 65 нафари айнан “Молиявий ҳисобот (F7)”га имтиҳон топшириш учун рўйхатдан ўтган. Халқаро молиявий ҳисобот бўйича диплом (DipIFR ACCA) олиш доирасида ўтказилган имтиҳонга жами – 188 нафар номзод рўйхатдан ўтган ва 32 нафар номзод муваффақиятли топширган.

 

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 26 январдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган “Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари бўйича ўқитиш ва бухгалтерларни халқаро сертификатлаш доирасида имтиҳонларни топшириш харажатларини қоплаш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом”га мувофиқ бухгалтерия ва аудит соҳасида ўқиётган ёки фаолият олиб бораётган талабалар, педагог кадрлар ва давлат органи ходимларига бухгалтерия ва аудит соҳасида халқаро сертификатга ўқиш ва имтихондан ўтиш бўйича харажатларни қоплаб бериш механизми йўлга қўйилган. Ушбу лойиҳа доирасида бугунги кунга қадар 33 та педагог кадрлар ва 39 та талабаларнинг қарийб 247 млн сўмга тенг ўқиш ва имтиҳон харажатлари қоплаб берилди.

 

Бундан ташқари, МҲХС бўйича малакали мутахассисларни тайёрлаш мақсадида Молия вазирлиги томонидан “Норма” Профессионал ривожланиш маркази билан ҳамкорликда ташкил қилинган ifrs.academy онлайн-платформасида “МҲХС бўйича молиявий ҳисобот” ўқув курси бошланганлигини ва 2025 йилга қадар ҳар йили янгиланган ҳолатда бепул фойдаланиш имконияти берилишини Молия вазирлигининг ахборот хизмати маълум қилади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах