Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
С 1 ноября заработает автоподтверждение ЭСФ – читать на buxgalter.uzКак будет работать автоподтверждение ЭСФ на практике? – читать на buxgalter.uzСчет-фактуру на покупку по КПК можно заменить регистрацией кассового чека – читать на buxgalter.uz Как рассчитать зарплату при совмещении должностей – читать на buxgalter.uzКак рассчитать НДС переработчику давальческого сырья – читать на buxgalter.uzКак кешбэк влияет на НДС у продавца товара – читать на buxgalter.uzКак накормить сотрудников с помощью КПК – читать на buxgalter.uz

Дипломни ЯИДХП орқали тасдиқлаш мумкин

07.09.2019

Читать на русском языке

Порталда янги интерактив хизмат – хорижда берилган умумий ўрта ёки ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун ариза бериш хизмати тақдим этилади.

 

Янгиланган тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 24.07.2019 йилдаги 620-сон қарорига мувофиқ жорий этилган (шарҳга қаранг).

 

1 сентябрдан бошлаб хорижда берилган умумий ўрта ёки ўрта таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатни тан олиш учун ариза фақат Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилинади.

 

Ўзбекистон фуқаролари, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Бунда сўровномани тўлдириб, унга қуйидагиларни илова қилиш (ЯИДХП орқали жўнатишда илова қилиш) зарур:

  • таълим олганлик тўғрисида ҳужжат;
  • таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатга илованинг нусхаси;
  • таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжат ва унга илованинг давлат тилидаги нотариал тартибда тасдиқланган таржимаси нусхаси.

 

Тан олиш халқ таълими бошқармалари ва Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси қошида тузиладиган комиссия хулосаси асосида улар эгалари учун имтиҳон ўзказмасдан амалга оширилади.

 

Ижобий қарор қилинган тақдирда ариза берувчига маълумотнома берилади. Хизмат қиймати – 3 БҲМ.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_