Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Дори неча пул туради?

01.06.2018

Читать на русском языке

Тошкент дорихоналаридаги нархлар Москвадагидан 20–30% қимматлиги ростми? Порталимиз мухбири шу саволга жавоб топишга уриниб кўрди.

 

Ўқувчимиз М. Тоҳиров уйи ёнидаги дорихона ва Россия интернет-дорихонасидаги нархларни солиштириб, нархдаги тафовутни кўрди. У бундай фарқ қаердан юзага келади, деган савол билан таҳририятимизга мурожаат қилди.

 

Ўқувчимизнинг хулосалари қанчалик тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун 10 та препаратни танлаб олдик. Шу ўринда бозорда худди шундай таъсир кўрсатувчи арзонроқ дорилар борлигини айтиб ўтмоқчимиз.

 

Биринчи навбатда бир кўчада жойлашган дорихоналарда битта ишлаб чиқарувчининг, бир хил дозировка ва упаковкадаги биргина дориси нархларидаги фарқ кўзга ташланди. Нархларнинг 20–40 минг сўмга фарқланиши – оддий ҳол, бироқ бундан катта фарқ ҳам борлигининг гувоҳи бўлдик. Битта дорихонада препарат рақобатчилариникига қараганда арзонроқ, бошқасида эса – шаҳар бўйича энг қиммат бўлиши мумкин. Москва дорихоналарида ҳам шунга ўхшаш ҳолат мавжуд.     

 

Тўпланган ахборотни жадвал шаклига солдик. Ҳисоб-китоб учун қайд этишга муваффақ бўлган энг арзон нархларни олдик. Ахборотни тўплаш пайтида белгиланган валюталар курсидан фойдаландик. Уни эътиборингизга ҳавола этамиз:

 

Препарат номи (дозировка, упаковка, ишлаб чиқарувчи)

Нимага мўлжалланганлиги

Препаратнинг Тошкентдаги қиймати

Препаратнинг Москвадаги қиймати

Тошкент дорихоналарида Москвадагига солиштирганда  препарат …% қимматроқ/арзонроқ туради

 

сўмдаги нархи

$ даги нархи (курс 1:7997,95)

рублдаги нархи

$ даги нархи (курс 1:61,94)

1

Актовегин инъекциялари 40 мг, 10 мл, 5 та ампула

Миядаги қон айланиши бузилишининг ўткир ва сурункали шаклларида, деменцияда, бош мия шикастланишида, ангиопатияда, трофик яраларда, турли сабабларга кўра пайдо бўлган яралар яхши битиши учун, термик ва кимёвий куйишда, радиация олганда тайинланади

195 000

 

 

24,4

1 125

18,2

25% қимматроқ

2

Остеогенон 830 мг, 40 дона

Турли этиологиядаги остеопорознинг олдини олиш ва даволаш, кальций-фосфор мувозанати бузилишини тузатиш, синган суяклар тез битиши учун қўлланилади

84 000

 

 

 

10,5

673

10,8

3% арзонроқ

3

Клексан шприцлар 40 мг, 0,4 мл, 10 дона

 

Кенг спектрдаги турли касалликларга чалинган беморларда тромб ҳосил бўлишининг олдини олиш ва даволаш учун қўлланилади

500 000

 

62,7

2 804

45,3

27% қимматроқ

4

Кортексин флаконлар 10 мг, 5 мл, 10 дона

 

Бош мия фаолияти ва қон айланиши бузилиши билан боғлиқ ҳолатлар ва касалликларнинг комплекс терапиясида қўлланилади

225 000

 

 

28,1

1 265

20,4

27% қимматроқ

5

Бонвива таблеткалари 150 мг, 1 дона

Жинсий безлар функцияси блокада қилиниши, ретиноидлар, шишлар ва шишларнинг экстрактлари келтириб чиқарган суяк деструкциясининг олдини олади

106 000

 

13,3

1 583

25,6

45% арзонроқ

6

Вобэнзим таблеткалари,  ичакда эрийдиган қобиқ билан қопланган, 200 дона

 

Кенг спектрдаги касалликларда қўлланиладиган яллиғланишга қарши ва иммуномоделятор восита

285 000

 

 

35,6

1 746

28,2

20% қимматроқ

7

ГепаМерц ампулалари 5 г, 10 мл, 10 дона

Гипераммониемия билан кечувчи ўткир ва сурункали жигар касалликларини даволашда; жигар энцефалопатиясида (латент ва ташқи кўринишда акс этган); жигар стеатозлари ва стеатогепатитларида (турли генездаги) қўлланилади

317 500

 

39,7

 

2 529

 

40,8

3% арзонроқ

8

Тиотриазолин ампулалари 25 мг/мл, 4 мл, 10 дона

 

Тиотриазолин юрак ишемик касаллиги, аритмиядан азият чекувчи беморлар, шунингдек турли жигар касалликлари билан оғриган беморларнинг комплекс терапиясида қўлланилади  

77 900

 

 

9,7

1 049

16,9

42% арзонроқ

9

Берлиприл 5 таблеткалари 5 мг, 30 дона

Артериал  гипертензияни, сурункали юрак етишмовчилигини ва чап қоринчанинг симптомсиз дисфункциясини даволашда (комбинацияланган терапия таркибида) қўлланилади

15 000

1,9

86

1,4

26% қимматроқ

10

Магне В6 таблеткалари, 50 дона

Изоляцияланган ёки шундай симптомлар билан кечувчи бошқа дефицит ҳолатлар билан боғлиқ бўлган, белгиланган магний дефицитини бартараф этиш учун

50 500

 

6,3

429

7

11% арзонроқ


Кўриниб турганидек, бешта позиция бўйича Тошкент дорихоналаридаги нархлар Москвадагидан 20 ва ундан ортиқ фоиз юқорироқ, яна иккитасида – фарқ унча катта эмас. Учта препарат нархи Москвадагидан арзонроқ бўлиб чиқди.

 

Шуниси қизиқки, битта тармоқдаги дорихоналарда биргина препарат нархи турлича бўлиши мумкин. «Дори-Дармон» тармоғи дорихоналарининг маълумот хизматига қўнғироқ қилиб, компаниянинг баъзи дорихоналарида «Актовегин» 232 000 сўм, бошқаларида эса 256 000 сўмга нархланишини билиб олдик. Оператор етказиб бериш муддатлари сабабли нархларда фарқ юзага келишини маълум қилди, қимматроғи яқинда келтирилган бўлар экан.   

 

Дори нархининг шаклланиши – мураккаб масала, унга бир оғиз сўз билан аниқ жавоб бериб бўлмайди. Сотиб олинган дори нега шунча пулга баҳоланишини билиш учун айнан сизнинг ҳолатингизни текшириш керак.   

 

Дорихонадаги дори воситалари нархларидаги фарқни фақатгина препаратларнинг ишлаб чиқарувчидан дорихонага етказиб берилишини ташкил этиш харажатлари билан асослаш мумкинми? Бу омил ҳам роль ўйнайди, сабаби ушбу занжирда кўплаб компаниялар ишлайди, объектив сабабларга кўра уларнинг харажатлари фарқланиши мумкин. Бироқ фарқ бунчалик катта бўлиши нормал ҳолатми? Бу саволга жавоб топа олмадик. 

 

Олег Гаевой.


 


Комментарии (1)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_Color не найден.Ошибка: Xbb_Tags_A не найден.

Гость_MAMLAKAT :

2020-06-05 11:55:52

Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_