Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • ДСИ тушунтиради: олий ўқув юртига «суперконтракт» учун тўланганда ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланади

ДСИ тушунтиради: олий ўқув юртига «суперконтракт» учун тўланганда ЖШДС бўйича имтиёз қандай қўлланади

07.03.2018


Юнусобод туман ДСИ мутахассиси Ўзбекистон олий ўқув юртида, яъни қўшимча қабул бўйича ўқишга кирган 26 ёшгача бўлган фарзандининг таълим олиши учун оширилган контракт пулини тўлашга йўналтириладиган жисмоний шахснинг иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммасига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС)дан озод қилиш тарзидаги имтиёзни қўллаш тартибини тушунтириб берди.

 

Масалан, ота-она 2017 йилда ўғлининг олий ўқув юртига ўқишга кирганлиги муносабати билан 60 млн сўм миқдоридаги «суперконтракт»ни, шунингдек 2017/2018 ўқув йили учун 6,5 млн сўмлик таълим контрактини нақд пулда тўлади.

 

Бунда ота-онадан бирининг 2017 йил учун даромади 18 млн сўмни, иккинчисиники эса – 21 млн сўмни ташкил қилди. Ота-онанинг жами йиллик даромади 39 млн сўмни ташкил қилди. Бу таълим учун тўланган суммадан 27,5 млн сўмга кам дегани.

 

Савол: бу қолдиқ суммасига ҳисобот даврида ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилмаган тақдирда, мазкур имтиёз кейинги йилларда қўлланилганда қолдиқ суммаси ҳисобга олинадими?

 

Мутахассиснинг тушунтиришича, мазкур ҳолатда таълим учун ҳақ мустақил равишда тўланганлиги (яъни тўлов ота-онанинг иш жойидан амалга оширилмаганлиги) сабабли солиқ чегирмаси кейинги йилга ўтказилмайди.

 

Бу Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун йўналтириладиган маблағларга жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 2107, 27.05.2010 й.) 16-бандида қайд этилган:

 

«Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида ўқиш учун тўлов жисмоний шахс томонидан мустақил равишда (нақд пул ҳисобига, жисмоний шахсларнинг банклардаги омонат ва бошқа ҳисобрақамларидан ёки пластик карталардан фойдаланган ҳолда) амалга оширилганда, солиқ чегирмаси Солиқ кодексининг 191-193-моддаларида назарда тутилган тартибда давлат солиқ хизмати органларига жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топшириш йўли орқали берилиши мумкин. Бунда, солиқ чегирмаси Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиш учун ҳақиқатда амалга оширилган харажатлар суммасига, солиқ даври учун кўрсатилган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади миқдорида берилади». 

 

Бунда Низомнинг 18-бандига мувофиқ:

 

«26 ёшгача бўлган таълим олувчининг ўқиши учун тўлов амалга оширилганда жами йиллик даромади тўғрисида декларацияни тақдим этувчи жисмоний шахс декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда солиқ чегирмасини олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа жисмоний шахсларнинг паспорт ва СТИР нусхаларини тақдим этади. 

 

Агар солиқ чегирмаси суммаси жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади суммасидан ортиқ бўлса, қолган суммага солиқ чегирмаси уни олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа жисмоний шахсларга, солиқ чегирмасини олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа жисмоний шахсларнинг паспорт ва СТИР нусхалари тақдим этилганда берилади.

 

Давлат солиқ хизмати органлари ўзларида мавжуд маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатлар асосида мустақил равишда солиқ чегирмасини олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа жисмоний шахслар томонидан солиқ чегирмаси кўринишидаги имтиёз суммаси қўлланилганлигини аниқлайдилар». 

 

Низомнинг 19-бандида солиқ чегирмасини олиш ҳуқуқига эга бўлган барча шахслар (шу жумладан ота-оналар) учун солиқ чегирмасини расмийлаштириш тартиби тушунтириб берилган:

 

«Солиқ чегирмасини олиш ҳуқуқига эга бўлган жисмоний шахслар битта давлат солиқ хизмати органида ҳисобда турмаган тақдирда жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация қуйидаги тартибда тақдим этилади: 

 

жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этувчи жисмоний шахс декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ солиқ чегирмасини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа жисмоний шахслар томонидан солиқ чегирмаси тариқасидаги имтиёз суммаси қўлланилмаганлиги тўғрисидаги маълумотномани (маълумотномаларни) тақдим этади (масалан, таълим олувчининг отаси жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этмоқда. Таълим олувчининг отаси декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда унинг фарзанди (фарзандлари) ва рафиқаси солиқ чегирмасини қўлламаганликлари тўғрисида белгиланган шаклдаги маълумотномани тақдим этади);

 

агар солиқ чегирмаси суммаси жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этган жисмоний шахснинг жами йиллик даромади суммасидан ортиқ бўлса, қолган суммага солиқ чегирмаси уни олиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа жисмоний шахсларга, мазкур шахслар томонидан бошқа жисмоний шахслар солиқ чегирмасини қўллаганлиги тўғрисида ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда давлат солиқ хизмати органлари томонидан бериладиган маълумотнома тақдим этилгандагина берилади (масалан, таълим олувчининг онаси жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этмоқда. Аввал жами йиллик даромади тўғрисидаги декларация таълим олувчининг отаси томонидан тақдим этилган ва у томонидан таълим олишга йўналтирилган маблағларнинг бир қисмига солиқ чегирмаси қўлланилган. Таълим олувчининг онаси жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни тақдим этиш билан бир вақтда отасининг солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органи томонидан берилган қўлланилган солиқ чегирмаси суммаси тўғрисидаги маълумотномани тақдим этади)». 

 

Хулоса: юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб шуни айтиш мумкинки, агар 26 ёшгача бўлган олий ўқув юрти талабаси ҳеч қаерда ишламаган бўлса (2017 йилда даромад олмаган бўлса), фақат унинг ота-онаси уларнинг умумий даромадлари суммаси (18 млн сўм + 21 млн сўм = 39 млн сўм) доирасида ЖШДСдан озод қилиш тарзидаги имтиёзга ҳақли бўлади. Мазкур имтиёз ота-она жами даромадлари тўғрисидаги декларация ва Низомнинг 17-бандида келтирилган тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этганда, давлат солиқ инспекцияси томонидан қўлланилади.

 

Ота-онанинг даромадларидан 27,5 млн сўмга (66,5 млн сўм – 39 млн сўм) ошган суммага солиқ чегирмаси қўлланилмайди. Шунингдек мазкур сумма кейинги йилга, яъни 2018 йилга ўтказилмайди.



 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах