Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzВ каких случаях оформляется односторонний счет-фактура на курсовую разницу Кому возместят часть уплаченного НДС Чем отличаются курсовые разницы в целях бухгалтерского учета и налогообложения Чем отличаются курсовые разницы в целях бухгалтерского учета и налогообложения

Дўкон очамиз: оддий нарсаларда қандай қилиб панд емаслик ҳақида

02.12.2015

“Манфаатлар манбаини” излаганда дўкон очиш тадбиркор назарида фойда олишнинг энг мақбул усули бўлиб кўринади. Ғоянинг бор жозибасига қарамай, ҳар қайси дўкон ҳам эгасига даромад келтиравермайди.

 

Бундан ташқари, дўкон, ҳаттоки, энг кичик дўкон ҳам савдо учун маҳсулот (товар)лар ассортиментини тақдим қилиши лозим, бу ҳали тадбиркорнинг ҳамма харажатлари эмас. Дўконлар ҳар хил бўлади, у ишлаб чиқарувчи компанияга қарашли бўлиши мумкин, масалан, пластмасса буюмлари сотадиган дўкон ёки шаҳар бўйлаб йирик дўконлар тармоғининг бир қисмидир; шаҳардаги деярли ҳамма биладиган йирик супермаркет ёки уй яқинида жойлашган, эр-хотин қариганда бир-икки сўм бўлар деб ёки болаларининг тўйи учун пул жамғариш мақсадида савдо қилаётган кичкина дўкон бўлиши ҳам мумкин. Бу дўконлар турлича, шунга қарамай уларни очишда аҳамият берилиши лозим бўлган бир неча умумий жиҳатлар мавжуд.

 

 

 

Рўйхатдан ўтинг!

 

Савдо фаолиятини бошлашдан олдин дастлабки ишларни бажариш, хусусан, қонунчиликни ўрганиш зарур бўлади. Савдо шохобчасини очишда, унинг ҳажми ва фаолият кўламидан қатъи назар

Ўзбекистон Республикасида чакана савдо Қоидаларига (ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарорига 1-илова) риоя қилиниши керак. Чакана ва улгуржи савдони тартибга солувчи бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам ўрганиш лозим. Бу соҳада аллақачон фаолият юритаётганлар нималарга дуч келаётганларини тушуниш учун “Жавоб берамиз!” хизмати орқали экспертларимизга берилган саволларга жавобларни кўриб чиқишингиз мумкин.

 

Қонунчиликка биноан юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар дўкон очишлари мумкин. Бунда уларнинг иккинчи тоифаси Хусусий тадбиркорлар юридик шахс ташкил этмасдан шуғулланиши мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига (ВМнинг 7.01.2011 йилдаги 6-сон қарорига 1-илова) амал қилиши керак. Чакана савдо дўкони хўжайинидан ҳар ойда бюджетга Якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари (Президентнинг 4.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон Қарорига 12-илова) бўйича қатъий солиқ тўлаши талаб қилинади.  Мазкур ҳужжатнинг тўлиқ матни билан “Norma. Қонунчилик” АҚТда танишиш мумкин.

 

Демак, ЯТТ шундай номланиш ҳамда ўзининг хусусий дўконида озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилиш ҳуқуқи учун 9 ЭКИҲ миқдорида, ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилганда эса 10 ЭКИҲ миқдорида солиқ тўлаши керак. Бу ҳали даромад олиш иштиёқи, кичкина, лекин севикли дўконни жиҳозлаш, уни озода сақлаш ҳамда санитария ва бошқа нормаларни таъминлашни гапирмаганда, биргина солиқнинг ўзи.

 

Қонунчиликка риоя қилиш ва солиқларни тўлаш каби қоидалар ҳаммага тегишли. Қандай дўкон очишни эса ҳар ким ўзи ҳал қилади. Нима учун бир дўкон ўз эгасига катта фойда келтиради, бошқасининг хўжайини эса аранг учини учига етказади? Балки бу оддий фаросатдир, балки тўғри режалаштириш. Афсуски,  фаросат ҳаммада ҳам бор эмас, бунинг устига худди ўша  усул барча дўконларда ҳам ишламайди. Статистика ва режалаштириш анча ишончли.

 

 

 

Кимга сотамиз?

 

Бекорга маркетологлар бир овоздан “мақсадли аудиторияни мўлжалга оламиз” дейишмайди! Ва, амалиётнинг кўрсатишича, бу бежиз эмас.  Ҳатто уй олдидаги дўкон ҳам ўз харидорларига мўлжалланиши керак, талаб бўлиши учун қандай товарларни олиб келиш зарурлигини режалаштириш лозим. Боз устига агар дўкон йирик ёки ихтисослаштирилган бўлса.

 

Савдо шохобчаси очишга қарор қилишдан олдин барча харажатларни баҳолаб, бўлғуси истеъмолчи портретини чизамиз, бунинг учун қоғоз бўлаги ва тасаввур керак бўлади. Сизнинг харидорингиз кимлиги тўғрисида қатор саволларга жавоб беринг:

 

у ким (жинси, ёши, оилавий ҳолати, болалари, маълумоти);

 

унинг турмуш тарзи қандай (ким ва нечоғли тез-тез дўконга боради);

 

нимага қизиқади (ихтисослаштирилган дўконлар учун бўлғуси харидорнинг хоббисини кузатиб бориши фойдали бўлади);

 

у дўконда қанча пулни сарфлашга тайёр;

 

дўконни танлашда нима муҳим (жойлашган ўрни, жиҳозланиши, брендларнинг мавжудлиги, иш вақти, сервис, нархлар ва ҳ.к.);

 

товарни ташлашда нима муҳим (нархи, сифати, ишлаб чиқарувчи, тежамкорлик, чегирмалар);

 

у дўконга қай тарзда келади?

 

 

Жўнлигига қарамай, ҳамма ҳам савдо шохобчасини баҳолашда бундай саволларни бермайди. Ана шу сабабли “эҳтиёт шарт” харид қилиб, ҳар доим ҳам ассортиментни тўғри танлашмайди. Шу аснода, режалаштириш нафақат кераксиз харидлардан маблағларни тежаш, балки дўконга ташриф буюрувчиларнинг харид қилиш қобилиятидан, унинг жойлашган ўрнидан келиб чиқиб, нархни мақбул тарзда ошириш ҳам мумкин ёки улгуржи савдо ҳисобидан кўпроқ фойда олиш мумкин.

 

 

 

Чапга қайрилинг, сўнг ўнгга ва яна чапга...

 

Сир эмаски, дўконнинг қулай жойлашиши унинг ўтказиш қобилиятини, бинобарин, фойда олишини ҳам кафолатлайди. Шундай экан, дўкон очиш тўғрисида қарор қилишда  “шохобча йўллар”га эътибор қаратинг. Харидор қай йўсинда сизга келади? Пиёда, автобусда ёки шахсий автомобилда? Уйлар орасида жойлашган дўкон унинг аҳолисига мўлжалланганлиги тушунарли. Шу билан бирга, масалан, бекатдаги дўкон унинг ёнидан ўтаётган ва кетаётган қўшимча аудиторияни жалб қилиши мумкин, йирикроқ дўкон эса қулай парковка мавжуд бўлган тақдирда йўлдан узоқлашишни ўзига эп кўриши мумкин.

 

Катта танлаш имкониятини берадиган супермаркетга мавзе ичидаги дўконга қараганда одамлар бажонидил келишларини тушуниш учун мураккаб формулаларни ҳисоблашнинг кераги йўқ. Бироқ уй олдида дўконча бўлганда у нон олиш учун гипермаркетга бориши амримаҳол.

 

Дўконнинг қамраб олиш ҳудудини аниқлаш учун стандарт харитани олиб, 1 км радиусда доира чизиш тавсия қилинади. Бу ҳар қандай дўконнинг биринчи галдаги қамраб олиш ҳудудидир, қўшимча имкониятлар ва яқин орада ихтисослаштирилган дўконлар ёки муассасалар, истироҳат боғлари ва хиёбонлар  мавжуд бўлса, дўконнинг ўтказувчанлиги ошади.

 

 

 

Нима истайсиз?

 

Мақсадли аудиторияни мўлжаллаган ҳолда токчаларда турадиган товарлар ҳам танланади. Олайлик, балиққа эҳтиёжи бўлган уй бекасига қармоқ сотиш мантиқан тўғри эмас. Қандолат маҳсулотлари сотадиган шохобчани ҳам фитнес-марказ ёнида очиш тўғри эмас. Ўз қомати учун қайғураётган одамлар у ерда кам меҳмон бўлишади, бу ўринда фойдали парҳез маҳсулотлари дўкони очиш фойдалидир.

 

Бироқ агар дўкон ихтисослаштирилган бўлса, масалан, шакарсиз маҳсулотлар, жойлашган ўрни йўлдан узоқ бўлмаса ҳамда яқинида қулай автомобил тўхташ жойи бўлса, муваффақиятга эришиш имконияти янада ошади. Бунда ихтисослаштирилган дўкон очаётганда харидорлар қобилияти ва талабини баҳолаш лозим. Масалан, 1 километр радиусда қанча диабетга чалинганлар яшашини ҳисоблаш (тахминий кўрсаткичларни, олайлик, туман поликлиникасида билиш мумкин) ва автомобиллар ҳамда жамоат транспортларида келадиган бўлғуси 30–40 фоиз харидорларни қўшиш.

 

 

 

Рақобат

 

Ўзбекистонда савдо соҳасида қаттиқ рақобат мавжуд, шунга қараман, ҳар бир дўкон бошқасидан ажралиб туради. Агар кичик дўконларнинг маҳсулотлар тўплами тахминан бир хил бўлса, харидорни жалб қилиш учун, жумладан, маҳсулотлар ассортименти ва сифати ёрдамида ҳам курашишга тўғри келади. Агар бунда мақбул нарх даражаси таъминланса, харидорлар ахборотни “вой, эшитдингизми” усулида, яъни оғзаки тарзда узатади, дўкондаги чегирма ва акциялар тўғрисида биринчилардан бўлиб билишади.

 

Бироқ нархларни тушириш ҳар доим ҳам ўзини оқламайди, қатор ҳолатларда ҳатто олқишланмайди ҳам.  Сервис ва сифат учун ортиқча пул тўлашга тайёр харидорлар бор.

 

Дўконга “харидоргир” маҳсулотлар (нон, ёғ, шакар, ун) келтириш кифоя эмас. Анча юқори даромадга эга харидорни жалб қилиш учун унга зарур, лекин бироз сифати юқорироқ товар таклиф қилиш керак, масалан, яқин рақобатчилари бўлмаган бир неча турдаги пишлоқ ва колбаса маҳсулотлари, турли хил ўсимлик ёғлари ёки консерваланган мевалар, балиқ ва гўшт. Лекин шуни ёдда тутиш керакки,  «luxury» ёки «ўртачадан юқори» тоифадаги маҳсулотларни истеъмолчилар супермаркетлардан харид қилишни афзал кўришади. Шунга қарамай “бир қадам”да жойлашган дўконларда улар мавжуд бўлса, боз устига нархлари рақобатга дош бера олса, одамлар уни ўша ердан сотиб олади.

 

 

 

Менга юқори токчадаги хўв анави банкачани беринг!

 

Харидор дўкон танлаётганда хизмат кўрсатишга катта аҳамият беради. Агар яқин орада бошқа дўкон бўлса, харидор сотувчиси хушмуомала бўлган дўконга кетади. Сотувчи психолог бўлиши шарт эмас, оддий хушмуомалалик   ва хайрихоҳлик билан ҳам савдони янги даражага кўтариш мумкин. Бунда сезгир харидорни изма-из кузатиб, саватига кўзни лўқ қилиб, ортидан дум бўлиб юришнинг ҳожати йўқ.   Шунчаки, эътиборлироқ бўлиш керак ва  бирон масала юзага келганда ёрдам бериш учун яқинроқда турилса кифоя.

 

Қулайлик, ҳамёнбоп нархлар ва сервис кичик дўконни унинг эгаси учун ҳақиқий “хазинага” айлантириши мумкин, айни пайтда қониқарсиз сервис мижозларни “қочиради”. Норози мижозни ортга қайтариш учун эса анча тер тўкиш керак бўлади.

 

 

Ольга КИРЬЯКОВА,

мухбиримиз.