Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года

Экспорт ҳажми 2017 йилда 15%га кўпайди

26.12.2017

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 25 декабрь куни мамлакатимиз экспорт салоҳиятини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.



Унда Президентнинг Давлат маслаҳатчилари, Бош вазир ва унинг ўринбосарлари, тегишли вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари иштирок этди. Видеоконференция форматида мажлисда  Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар раҳбарияти, маҳаллий ҳокимликлар, вазирлик ва идораларнинг ҳудудий тузилмалари, экспортчи корхоналар ва фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашди.

Йиғилишда 2017 йил якуни бўйича прогноз кўрсаткичлари тўлиқ бажарилишини таъминлаш, миллий маҳсулотлар экспорти географиясини кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспорт соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ташқи бозорларга йўналтириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбари иқтисодиётнинг барқарор ва юқори ўсиш суръатларини сақлаб қолишнинг энг муҳим омилларидан бири бу мамлакат экспорт салоҳиятини юксалтириш ва миллий маҳсулотларнинг ташқи бозордаги рақобатбардошлигини ошириш эканини таъкидлади.

Мамлакатимиз иқтисодий сиёсатида нореал рақамлар ортидан қувиш, амалда самара бермайдиган режалар ҳақида баландпарвоз гаплар билан сўз юритишдек номаъқул иш услуби танқид қилинди.

Муайян натижага эришишни мақсад қилган ҳолда иш юритишни ташкил қилиш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2017 йилда иқтисодий ўсиш 5,5 фоизни ташкил этди, экспорт ҳажми қарийб 15 фоизга кўпайди. 2018 йилда экспортнинг умумий молиявий қиймати 12,1 миллиард АҚШ долларига тенг бўлиши кутилмоқда.

Йиғилишда кейинги бир йилда тадбиркорларнинг экспорт соҳасидаги фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида маҳсулотларни олдиндан тўлов асосида экспорт қилиш, валюта тушумларини мажбурий сотиш, ҳозирги кун талабига жавоб бермайдиган, ортиқча рухсатномаларни бекор қилиш ҳамда экспорт фаолиятида солиқ имтиёзларини қўллашни кенгайтиришга доир қатор фармон ва қарорлар қабул қилингани таъкидланди.

Шу билан бирга, Президентнинг парламентга Мурожаатномасида белгиланганидек, 2018 йилда экспорт соҳасида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифаларга яна бир бор тўхталиб ўтилди. Марказий Осиё мамлакатлари ва йирик шерикларимиз – Хитой, Россия, Жанубий Корея, АҚШ, Туркия ва бошқа мамлакатларга амалга оширилган олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни бажариш бўйича қабул қилинган “йўл хариталари” ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш зарур. Тадбиркорлик субъектларини божхона кўригидан ўтказишда хавф-хатардан огоҳ этиш тизимини жорий қилиш, божхона органлари томонидан бериладиган ортиқча ва замон талабига жавоб бермайдиган лицензия ва рухсатномаларни бекор қилиш лозим. Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказиш бўйича стратегия ишлаб чиқиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Йиғилишда Вазирлар Маҳкамаси комплекслари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди ва муҳокама қилинди. Айрим тармоқлар ва ҳудудлар раҳбарларида масъулият, талабчанлик ва ташаббускорлик етишмаётгани, экспорт дастурини бажаришда сусткашликка йўл қўйилаётгани танқид қилинди.

Давлатимиз раҳбари тегишли мутасаддиларга мамлакат экспорт салоҳиятини ошириш, экспорт географияси ва номенклатурасини кенгайтириш, экспортчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, янги тадбиркорлик субъектларини экспорт фаолиятига жалб қилиш юзасидан аниқ топшириқлар берди.