Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как отразить в бухучете взаиморасчеты с нерезидентом, если налог возвращается из бюджетаКак будут определять неиспользуемые объекты имущества по новым правилам Как рассчитывать НДФЛ с учетом льгот Налоги и сборы в Узбекистане в 2025 году: виды, ставки, сроки сдачи отчетности и уплаты – Buxgalter Pro

Электр энергияси бўйича қарз учун пеня ҳисобланадиган бўлди

26.02.2019

Читать на русском языке

«Ўзбекэнерго» АЖ ўз расмий сайтида шу ҳақда хабар берди.

 

Жараён 2019 йил 11 февралдан тикланди. 2017 йил 1 январдан «махсус кўрсатма» берилгунига қадар электр энергиясидан қарздорларга пеня ҳисобланмаётган эди, деб ёзади Газета.уз.

 

Эслатиб ўтамиз, маиший истеъмолчилар истеъмол қилинган электр энергияси учун қарздор бўлганда, тўлов муддати ўтган ҳар бир кун учун тўлов муддати ўтган сумманинг 0,1%и миқдорида, лекин муддати ўтган тўлов суммасининг 50%идан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайдилар (Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари. ЎзР ВМнинг 12.01.2018 йилдаги 22-мон қарорига 1-илова).

 

2019 йил 1 январдан кейин электр энергиясини ҳисобга олиш прибори кўрсаткичлари ёзиб олинганидан ва амалга оширилган қайта ҳисоб-китоблардан сўнг, шунингдек белгиланган тартибда киритилган олдиндан тўлов ҳисобга олинган ҳолда, ҳисоб-китоб давридан кейинги ойнинг 11-кунидан бошлаб маиший истеъмолчининг аниқлаштирилган қарздорлик суммасидан пеня ундирилади.