Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Электр энергиясига тарифлар босқичма-босқич оширилади

05.11.2018

Читать на русском языке

 

Дастлабки индексациялаш 2018 йилнинг 16 ноябрида, иккинчиси эса – 2019 йилнинг 1 июнида амалга оширилади.

 

«Ўзбекэнерго» АЖ электр энергиясининг 1 кВт/соати учун нарх ошганлигини (қуйида келтирилган жадвалга қаранг) маълум қилади. Тарифлар Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган (1.11.2018 йилдаги реестр рақами 19-03-22-06-ЎзР-67-2018).

 

Гуруҳ рақами

Гуруҳ номи

Электр энергияси тарифи

(ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда), сўм / кВт-соат

2018 йил 16 ноябрдан

2019 йил 1 июндан

I гуруҳ

Уланган қуввати 750 кВА ва ундан ортиқ бўлган, электр энергияси учун табақалаштирилган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, бюджет ташкилотлари, фермер хўжаликлари ва сув истеъмолчилари уюшмаларининг насос станциялари, шунингдек давлат бюджетидан молиялаштириладиган насос станциялари бундан мустасно

331,00

370,00

II гуруҳ

Электр энергияси учун бир ставкали тариф бўйича ҳисоб-китоб қиладиган истеъмолчилар, маиший истеъмолчилардан ташқари

331,00

370,00

III гуруҳ

Маиший истеъмолчилар

250,00

280,00

Турар жой бинолари ва ётоқхоналарда яшовчи уй-жой, белгиланган тартибда озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш учун электр плиталари билан жиҳозланган маиший истеъмолчилар учун

125,00

140,00

IV гуруҳ

I ва II тариф гуруҳлари истеъмолчилари томонидан технологик мақсадда электр иситиш, шунингдек биноларни иситиш, иссиқ сув таъминоти ва овқат тайёрлашда фойдаланилган электр энергияси учун, бюджет ташкилотлари бундан мустасно

350,00

392,00

Электр энергияси ва табиий газни реализация қилишда нархни шакллантиришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган ташкилотлар рўйхати (8.11.2017 йилдаги ПҚ-3379-сонли қарор билан тасдиқланган) бўйича маҳсулотларни ишлаб чиқарувчи ва алоҳида хизматларни кўрсатувчи истеъмолчилар учун

365,00

409,00

 

 

 

Компания ўз хабарида Вазирлар Маҳкамасининг 1.11.2018 йилдаги 897-сон «Ёқилғи-энергетика ресурслари нархларининг ва тарифларининг босқичма-босқич ўзгариши тўғрисида»ги қарорини келтириб ўтади. Ҳужжат тасдиқланганлиги ҳақидаги ахборот Адлия вазирлигининг Telegramдаги каналида берилди.

 

Унда, шу жумладан 2019 йил 1 январдан пойтахтнинг Юнусобод тумани ҳудудида тажриба тариқасида электр энергиясининг базавий нормаси – битта абонентга ойига 300 кВт/соат жорий қилинади. Кўрсатилган норматив доирасида электр энергияси учун тасдиқланган тариф бўйича (юқоридаги жадвалга қаранг), ундан ортиқ бўлганда 1,2 кўпаювчи коэффициенти билан тўланади.

 

Айтиб ўтилган ҳужжатда газ, бензин ва ёқилғи нархларини ошириш ҳам назарда тутилган


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-12-18
  • USD:8325.59 (+12.95) сум
  • EUR:9413.74 (--42.72) сум
  • RUB:124.70 (--0.52) сум