Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Электрон савдо майдонларини самарали ташкил қилиш - электрон тижоратни ривожлантириш гаровидир

Электрон савдо майдонларини самарали ташкил қилиш - электрон тижоратни ривожлантириш гаровидир

21.04.2017

2017−2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш ҳаракатлар стратегиясининг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб Банк-молия академияси томонидан тасдиқланган қисқа муддатли амалий-инновацион тадқиқотлар дастурига мувофиқ “Алоқабанкда ахборот коммуникация технологиялардан фойдаланган ҳолда замонавий банк хизматларини жорий этиш” мавзусида ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитасининг Давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида “Ўзбекистон иқтисодиётида электрон тижоратни ривожлантириш йўллари” илмий мавзусида тадқиқотлар олиб борилмоқда ва тегишли илмий хулосалар ҳамда амалий таклифлар шакллантирилмоқда.

Илмий лойиҳа иштирокчилари томонидан электрон тижорат тизимини ривожланишига таъсир этувчи омиллар таҳлил этилди ва уларнинг ичида электрон савдо майдонларини (ЭСМ) ташкил қилинишининг услубий ёндашуви муҳим ўрин тутиши аниқланди.

 

Таҳлил натижаларига асосланиб, ЭСМни талаб даражасида шакллантириш учун электрон тижорат тизимида қуйидаги асосий элементлар мавжуд бўлиши мақсадга мувофиқ:

  • Электрон ахборот алмашув тизими. Унинг асосини Интернет ёки бошқа электрон тизимлари ташкил қилиши мумкин.
  • Электрон почта. Унинг электрон савдо иштирокчилари ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатиш учун зарурдир.
  • Электрон тўлов тизими. Электрон савдо жараёнида тўғридан-тўғри ҳисоб-китобларни амалга ошириш учун шарт-шароитларни яратиб берувчи тизим.
  • Интранет тизими. Унинг ёрдамида харидор ишлаб чиқарувчининг ички ахборот базаларига тўғридан-тўғри уланган ҳолда қонун доирасида рухсат этилган кўшимча маълумотларни олиши мумкин, масалан ишлаб чиқарувчи тўғрисида, улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида ва ҳ.қ.
  • Экстранет тизими. Унинг ёрдамида электрон савдо жараёнига тааллуқли бошқа соҳа вакилларини ахборот базасига қонун доирасида рухсат этилиб, қўшимча маълумотлар олиш имконини беради. Масалан, сифат сертификатини берган ташкилотга тўғридан-тўғри мурожаат қилиб, кўрсатилган сертификатни ҳаққонийлигини тасдиқлаб олиш мумкин, шунингдек бошқа орган ва ташкилотлар базасидан ҳам зарурий маълумотларни олиш мумкин.
  • Ички арбитраж тизими. Ушбу тизимни мавжуд бўлиши, электрон савдо иштирокчиларининг ишончини оширишда ва уларнинг ўртасида юзага келадиган низоларда зарур ҳисобланади.
  • Логистика тизими. Электрон савдо тизимида материал кўринишдаги товарларнинг олди-сотдиси амалга оширилиши учун барқарор ишловчи транспорт логистика тизими мавжуд бўлиши талаб этилади.

 

Юқорида санаб ўтилган электрон тижорат тизимининг элементларини эътиборга олган ҳолда ЭСМни ташкил қилиш учун такомиллаштирилган намунавий андаза бўлиши ва АКТ соҳасидаги юқори малакали мутахассисларни доимий иштироки зарур бўлади.

 

Илмий тадқиқот натижалари шуни кўрсатдики, электрон тижорат тизими фаолиятида тижорат банклари ҳисоб-китоб жараёнида фаол иштирок этиши талаб этилади, ваҳоланки халқаро амалиётда банклар ушбу жараёнда фаол иштирок этиб, юқорида қайд этилган электрон тижорат тизимининг компоненти бўлмиш тўлов тизимини шакллантиришда асосий ролни бажаради.

 

Ҳозирда Ўзбекистон иқтисодиётида банк карталаридан электрон савдо жараёнларида самарали фойдаланишни таъминлаб берувчи ЭСМларини юқори даражада ташкил қилинишини ва уларда товар ва хизматларни кенг ассортиментини жамланишини таъминлаш лозим.

 

Тижорат банклари томонидан олиб борилаётган ҳаракат ва уларни электрон дўконлари билан қилинаётган келишувлари кутилаётган натижани талаб даражасида бера олмаганлигини кузатиш мумкин. Бундай ёндашув асосида, электрон тижорат тизимининг мавжуд имкониятларидан ва бугунги ишлаб чиқариш ҳолатидан келиб чиқиб, кенг доирада товар ва хизматларни сотилишини қамраб олиниши ва банкларни ушбу соҳадаги тўлов хизматларини кўрсатиши паст даражада қолмоқда. Ҳозирда республикада электрон дўконларда мавжуд товарлар ёки хизматларнинг ассортименти паст, бундан ташқари, виртуал тарзда товар ва хизматларни таклиф этишда электрон тижорат тизимининг зарурий компонентлари тўла шаклланмаганини кўриш мумкин. Албатта, электрон тижорат Ўзбекистон иқтисодиёти учун янги соҳа бўлганлиги ва тажрибанинг камлиги бунинг асосий сабабидир.

 

Академия ижодий гуруҳи томонидан ишлаб чиқилган таклифлар электрон тижорат тизимининг ривожланишига ва ҳозирда унда мавжуд муаммоларни ҳал этишга ўз ҳиссасини қўшади деб ўйлаймиз.

 

Бизнинг асосий таклифларимиз:

  • ички ва ташқи бозорларга бирдек хизмат қилувчи йирик ЭСМларини яратиш;
  • яратиладиган йирик ЭСМларига Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган барча товар ва хизматларни жамлаш механизмини ва имкониятини кўриб чиқиш зарур;
  • йирик ЭСМларини тижорат банклари ва банклараро клиринг маркази билан хамкорлик қилиши ва улар ўртасида шартномалар асосида ушбу тузилмаларнинг бу соҳадаги фаолиятларини уйғунлаштириш лозим;
  • электрон тижорат тизимида иштирок этиши зарур бўлган барча орган (Солиқ, Давлат стандарти, Божхона ва б.) ва ташкилотларнинг ягона ахборот майдонини ташкил қилиш орқали унинг иштирокчиларига етарли даражада шарт-шароитлар яратиш ва мавжуд хатарларни камайтиришга эришиш;
  • электрон савдо майдонларини яратиш борасидаги меъёрий ҳужжатларни, юқоридаги таклифларни инобатга олган ҳолда такомиллаштириш зарур.

 

Юқорида билдирилган илмий-амалий таклифлар миллий иқтисодиётда ишлаб чиқарилган товар ва хизматларнинг электрон шаклда сотиш ҳажмини ошишига асос бўлади, чунки жаҳон амалиётида айнан шу масалалар пухта ишлаб чиқилганлиги билан устувордир.

 

Электрон тижоратни ривожлантириш концепциясининг (V бўлим. 9 модда) “Маҳаллий ишлаб чиқариш товарларини экспорт қилишни кенгайтиришга йўналтирилган «Ташқи савдо фаолияти миллий портали» интернет-платформасини яратиш” вазифасидан келиб чиқиб, Ўзбекистонда “UzTrade” ташқи савдо майдончаси очилди. Ушбу савдо майдончаси миллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт айланмасининг ҳажмини ошириш мақсадида яратилди ва бу соҳани ривожланишига дастлабки муҳим қадамлардан деб баҳоласак бўлади.

 

Ўзбекистон ҳудудида мавжуд ЭСМларини функцияси деярли реклама ва ахборот бериш билан чегараланиб қолинмоқда ёки товарларни жойларига етказиб нақд пул олиши, жуда кам ҳолларда терминаллар билан хизмат кўрсатишини кузатиш мумкин. Шу сабабли бизнинг фикримизча, Ўзбекистон ҳудудида электрон тижорат тизимини талаб даражасида ривожлантириш учун махсус ахборот технологияларни ва дастурларни ишлаб чиқарувчи компаниялар томонидан яратиш ва юритиш орқали Ўзбекистонда барча ишлаб чиқарувчилар, шу жумладан якка тартибда фаолият юритувчи субъектлар ҳам ўз товарини электрон тижорат орқали сотиш имконини берган бўлар эди.

 

Хавахон Раҳимова

и.ф.н., Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси