Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Можно ли простить долг по импортному контракту без налоговых последствий - читать на buxgalter.uzГлавбухов обяжут предупреждать о своем увольнении за месяц - читать на buxgalter.uzКак скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Елена Ковтун: «Аттестат олишимга ишонган ҳолда bir.uz тизимидаги навбатдаги имтиҳонга кетаяпман»

Елена Ковтун: «Аттестат олишимга ишонган ҳолда bir.uz тизимидаги навбатдаги имтиҳонга кетаяпман»

21.12.2018

Читать на русском языке

Эртага, 2018 йил 22 декабрда Наманганда bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг навбатдаги аттестация имтиҳони бўлиб ўтади. Елена Ковтун – унга жиддий тайёрланаётганлардан бири. Жуда бандлигига қарамай, бўлажак воқеадан кутаётган натижалари ҳақида сўзлаб беришга вақт топди, ресурс ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. 

 

– Елена Юрьевна, имтиҳонга қандай кайфиятда кетаяпсиз?

 

– Ҳаммаси ижобий якунланишига, bir.uz тизимининг иккинчи аттестатини қўлга киритишга умид қилаяпман. Биринчи аттестатим – бухгалтер-кассир ихтисослиги бўйича.

 

– Уни ҳам Намангандаги имтиҳонда олганмисиз?

 

– Ҳа, ўшанда Наманганда bir.uz тизимининг биринчи имтиҳони ўтказилган эди.

 

– Ўшанда йигирма киши «бухгалтер-кассир» ихтисослиги бўйича имтиҳон топширган эди. Уларнинг кўпчилиги билан суҳбатлашдим, аксарияти bir.uz тизимидаги тўққизта ихтисосликнинг барчаси бўйича ўқиш ва имтиҳондан ўтиш истагини билдирди. Сиз бундай ёндашмаганлигингизнинг сабаби нимада, учта ихтисосликдан ўтмай, ишлаб чиқариш бухгалтери имтиҳонини топширмоқчимисиз? 

 

Bir.uz – бу профессионал ривожланиш. У фойдаланувчиларга ўзлари хоҳлаган билим ҳажмини мустақил танлаш имконини беради.

 

Деярли барча дўстларим, бухгалтерлик курсларидаги танишларим бухгалтер-кассир ихтисослигини танлаганликлари сабабли биринчи бўлиб шу ихтисослик бўйича имтиҳонга бордим. Уни энг оддийси бўлгани учун танлаган эдик. Бу шаҳримизда бу тарзда ўтказилган дастлабки имтиҳон эди. Одатда, янгиликка тўқнаш келсангиз, энг соддасини танлайсиз.    

 

Ҳозир улгуржи савдо соҳасида ишлаяпман, ишни эса ишлаб чиқариш корхонасида бошлаганман. Ишлаб чиқариш – қизиқарли соҳа, унга яна қайтишим эҳтимолдан холи эмас. Умуман олганда, ушбу йўналишдаги билимларимни текшириб кўришим ва уларни сайқаллашим керак деган қарорга келдим – шунинг учун ҳам бу сафар ишлаб чиқариш бухгалтери аттестатини олиш учун имтиҳондан ўтмоқчиман.

 

– Қаерда малака оширишни давом эттирмоқчисиз деб сўрасалар, bir.uz тизимини танлаган бўлармидингиз ёки кундузги курсларними?

 

Вir.uz тизимини танлашим аниқ, сабаби у чуқур билим олиш имконини беради. Ресурсда таълим берувчи тестдан ўтаётганда бухгалтериянинг барча жиҳатлари бир хилда батафсил ёритилган. Исталган мавзуни бир хилда атрофлича ва чуқур ўрганиш мумкин.

 

– Суҳбатимиз якунида bir.uz малака ошириш тизими ҳақида қаердан эшитганингиз ҳақида билмоқчи эдим.

 

– Намангандаги энг тажрибали бухгалтерлардан бири, ёшларнинг устози Марина Александровна Вишневская уни тавсия этганидан кейин жиддий шуғуллана бошладим. Бироқ тизим мавжудлиги ҳақида бундан анча аввал билардим, бу ҳақда «Norma» сайтида ўқигандим. Ўшанда қизиқиб, ресурсда рўйхатдан ҳам ўтгандим, бироқ ишим жуда кўп бўлганлиги учун шуғуллана олмагандим. Мана, ҳаммасини уддалаганимни кўриб турибсиз. Энди bir.uz – кундалик ёрдамчим. Кўплаб қизиқтирувчи саволларга жавоб берилган таълим берувчи курс материалларидан маълумотнома сифатида фойдаланиш мумкинлиги ҳам менга маъқул келди. Ресурсдан ана шу мақсадда фойдаланиш учун ҳам уни сотиб олаяпман.  

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_