Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Энергия сервис шартномасини тузиш қачон таклиф этилади

22.11.2017

Луғатимизга «энергия сервис шартномалари» тушунчаси аста-секин кириб келмоқда. Ҳозирча ушбу атамадан тор доирадаги мутахассислар фойдаланишмоқда, бироқ яқин ойларда у кенг муомалага киритилиши кутилмоқда.

 

Бу шартномалар Президентнинг 23.08.2017 йилдаги ПҚ-3238-сон «Замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни янада жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ҳамда мамлакатимизда  энергия сервис хизматлари етказиб берувчисига айланган «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ фаолиятини амалга ошириш асносида пайдо бўлди.

 

Янгилик ҳақида батафсил «Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ бош директори ўринбосари Шерзод Каттаходжаев сўзлаб берди.

 

Энергия сервис шартномаси – бу шундай ҳужжатки, унинг предмети буюртмачи томонидан энергия ресурсларидан оқилона фойдаланилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг энергия сервис компанияси томонидан амалга оширилиши ҳисобланади. Булар қуйидагилар бўлиши мумкин:

  • техник чора-тадбирлар (ускуналарни модернизация қилиш);
  • ташкилий чора-тадбирлар (энергетик менежмент тизимини жорий этиш);
  • мавжуд фондларни янгилашга қаратилган чора-тадбирлар (ёритиш ёки иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва алмаштириш ва ҳоказо);
  • янги қурилиш (қайта тикланувчи энергия объектларини қуриш).

 

Шартнома тузишнинг асосий соҳалари қуйидагилардир:

  • ёритиш;
  • иситиш;
  • электр энергиясини ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сотиш;
  • табиий газни қазиб чиқариш, етказиб бериш ва сотиш;
  • сув таъминоти ва сув тозалаш;
  • жараёнларни автоматлаштириш.

 

Энергия сервис шартномаси инвестиция лойиҳалари турларидан бири ҳисобланади. Инвестицияларни қайтариш манбаси – энергетика ресурсларидан (жумладан энергия ресурсларини тежаш, фойдаланиш тўловлари) оқилона фойдаланишни таъминлаш натижасида бўшайдиган маблағлар.

 

Шартномалар чора-тадбирлар доирасида амалга ошириладиган молиялаштириш схемалари билан фарқланади.

 

Биринчи вариант – буюртмани бажариш учун энергия тежаш компанияси ва банк ўртасида молиявий келишув тузишни кўзда тутади.

 

Иккинчи вариант – истеъмолчи-буюртмачи ва банк ўртасида келишув тузиш, энергия тежаш компанияси эса хизматлар етказиб берувчиси сифатида иштирок этади.

 

«Энергия тежаш миллий компанияси» АЖ  халқаро таснифлагич бўйича давлат иштирокида ташкил этилган ва давлат органларида замонавий энергия самарадор технологияларни жорий этиш, лойиҳаларни молиялаштиришнинг очиқлигини енгиллаштириш учун мўлжалланган «Супер энергия тежаш компанияси» ҳисобланади.

 

Бўлғуси хизматлар буюртмачилари сифатида қуйидагилар кўриб чиқилиши мумкин:

  • бюджет ташкилотлари (кўчаларни ёритиш, биноларни ички ёритиш, иситиш, шамоллатиш ва мўътадиллаш, сувни тежаш тизимлари шартнома предмети бўлиши мумкин);
  • коммунал хўжалиги корхоналари (насос ускуналари, қуёш энергетикаси, ёқилғининг муқобил турига ўтиш, сув таъминоти);
  • уй-жойлар (биноларни ёритиш тизимлари, иситиш тизимлари, ҳисобга олиш ва тартибга солиш узеллари);
  • саноат, энергетика, транспорт (насос ускунаси, электр тармоқларини модернизация қилиш, электр ва иссиқлик таъминоти манбаларини модернизация қилиш, сувни тежаш, қайта тикланувчи энергетика).

 

 

Анвар Юлдашев