Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Энг кўп фойда келтирадиган валюта омонатлари. 2018 йил, февраль

19.02.2018

Банк депозитлари бўйича фоиз ставкалари шарҳининг давомида 2018 йил февраль ҳолатига кўра энг кўп фойда келтирадиган валюта омонатларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 

Сўров ўтказилган 25 та банкдан 24 таси жисмоний шахслардан хорижий валютада омонатларни қабул қилишга тайёрдир. Бунда 2 та банк фоизларни ҳисобламасдан, пулларни сақлаб беришнигина таъминлашга тайёр.

 

Асосан банклар хорижий валютадаги омонатларнинг 2 дан ортиқ турини таклиф қилмоқдалар, улар бир-биридан фоиз ставкалари ва бошқа шартлар билан фарқланади.

 

Таклифларнинг кўпчилигида АҚШ долларига доир операциялар ўтказиш мўлжалланган. Баъзи банклар депозитга евро ва фунт стерлингни ҳам қабул қилишга тайёрлар. Пул маблағлари фақат нақд шаклда қабул қилинади.

 

2017 йилнинг майида эълон қилган аввалги шарҳимизга таққослаганда, ҳозирда ҳеч қайси банк фоиз ставкаси йиллик 7–8%лик омонатларни таклиф эмаяпти. Амалдаги энг фойдали таклифларда йиллик 5–6%лик ставка назарда тутилган.

 

Янги омонат турлари жорий қилинди, уларнинг шартларига кўра, мижоз депозитни муддатидан аввал ёпишга қарор қилган тақдирда ҳам, банк фоиз тўлашга тайёр бўлади.

 

Солиштирма жадвалдан энг фойдали таклифлар ҳақида билиб олиш мумкин.

 

Қулай бўлиши учун қуйидаги белгилардан фойдаланилди ($ – АҚШ доллари, € – евро, £ – фунт стерлинг).

 

Банк номи

Энг фойдали таклиф

Омонат киритилган валюта

Бошқа шартлар, изоҳлар

1.

«Агробанк» АТБ

12 ойга йиллик 5%

$, €

Фоизлар омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади. Ҳисобланган, бироқ тўланмаган фоизлар асосий омонат суммасига қўшилмайди.

2.

«Asia Alliance Bank» АТБ

 6 ойга йиллик 5%

$

Фоизлар омонат киритилган валютада ҳар ойда ёки муддат тугагач тўланади.

3.

«Алоқабанк» АТ

Фоизларсиз, талаб қилиб олингунча

$, €

4.

«Асака» АТБ

3, 6, 9, 12 ойга йиллик 4%

$, €

Фоизлар омонат киритилган валютада ҳар ойда ёки муддат тугагач тўланади.

5.

«Давр-банк» ХАТБ

4 ойга йиллик 4%

$, €

Фоизлар омонат муддати тугагач, МБнинг пул маблағлари олинган кундаги курси бўйича миллий валютада тўланади.

6.

«Ziraat Bank Uzbekistan» АЖ

12 ойга йиллик 0,75%

$, €

Фоизлар омонат киритилган валютада  муддат тугагач тўланади.

7.

«InFinBank» АТБ

12 ойга йиллик 5%

$

Фоизлар омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади, энг кам омонат миқдори -  $ 1000

8.

«Ипак йўли банк» АТБ

йиллик 4%

$

Фоизлар муддат тугагач, МБнинг операция амалга оширилган пайтдаги курси бўйича миллий валютада тўланади. Ҳар ойда фоизлар тўланадиган омонатлар мавжуд, бироқ фоизлар пластик карточкаларга ўтказилади. Омонатлар фақат банк филиалларида қабул қилинади, уларнинг ҳар бирида қўшимча шартлар белгиланиши мумкин.  

 

9.

«Ипотека-банк» АТБ

12 ойдан ортиқ муддатга йиллик 5%

$, €

Фоизлар омонат киритилган валютада ҳар ойда ёки муддат тугагач тўланади.

10.

«Капиталбанк» АТБ

12 ойга йиллик 5%

$, €

Фоизлар омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади. Бошланғич бадалнинг энг кам миқдори – омонат киритилган валютада 100 шартли бирлик.
Омонатнинг бир қисмини олиш мумкин, бунда энг кам қолдиқ омонат киритилган валютада 100 шартли бирликни ташкил қилиши лозим.

11.

«KDB ВANK» АЖ

Фоизларсиз, талаб қилиб олингунча

$, €

Мижоз банк комиссиясини тўлаши лозим.

12.

«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ

12 ойга йиллик 5%

$, €, £

Фоизлар ҳар ойда ёки муддат тугагач, омонат киритилган валютада ёки сўмда тўланади. Энг кам миқдори – омонат киритилган валютада 100 шартли бирлик.

13.

ТИФ Миллий банки

12 ойга йиллик 5%

$

Фоизлар омонат киритилган валютада  муддат тугагач тўланади.

$, €, £

Мультивалюта омонати. Депозитни сақлаш муддати - 13 ой. Фоизлар сақлаш муддати тугагач,  омонат киритилган валютада ёки АҚШ долларида тўланади. Қўшимча бадаллар қабул қилинади.

14.

«Ориент финанс банк» ХАТБ

12 ойга йиллик 4%

$

Фоизлар омонатнинг амал қилиш муддати тугагач, омонат киритилган валютада тўланади, муддатидан олдин ёпилганда фоизлар тўланмайди.
Энг кам омонат миқдори – $1 000.

15.

«RAVNAQ-BANK» ХАТБ

12 ойга йиллик 6%

$, €

Фоизлар омонат киритилган валютада ҳар ойда ёки муддат тугагач тўланади.

16.

«Савдогарбанк» АТБ

Хорижий валютадаги қўйилмалар бўйича таклифлар мавжуд эмас

17.

«Трастбанк» ХАТБ

3 ойга йиллик 4%

$

Омонат бўйича фоизлар омонатчининг истагига кўра ҳар ойда ёки муддат тугагач капиталлаштирилмасдан тўланади. Энг кам омонат миқдори – $ 1 000.

18.

«Туркистонбанк» ХАТБ

12 ойга йиллик 6%

$

Фоизлар омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади.

19.

«Туронбанк» АТБ

3 ойга йиллик 5%

$

Фоизлар омонат киритилган валютада ҳар ойда ёки муддат тугагач тўланади.

20.

«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ

6 ойга йиллик 4%

$

Фоизлар омонат киритилган валютада ҳар ойда тўланади, энг кам омонат миқдори – $500.

18 ойга йиллик 5%

$, €, £

Мультивалюта омонати. Фоизлар омонат киритилган валютада ҳар ойда ёки омонат муддати тугагач тўланади.

21.

«Универсалбанк» ХАТБ

9 ойга йиллик 5%

$

Фоизлар валютада ҳар ойда ёки  тўланади, энг кам омонат миқдори – $500.

22.

«Hi-Tech-Bank» ХАТБ

18 ойга йиллик 5%

$

Фоизлар омонат киритилган валютада ҳар ойда ёки муддат тугагач тўланади,  энг кам омонат миқдори – $300.

23.

«Халқ банки» АК

12 ойга йиллик 3%

$

Фоизлар омонат киритилган валютада омонат муддати тугагач тўланади.

24.

«НаmkorBank» АТБ

12 ойга йиллик 5%

$, €

Фоизлар ҳар ойда тўланади. Агар омонат 3 ойлик муддатдан олдин олинадиган бўлса, фоизлар йиллик 0,1% миқдорида тўланади. Омонат очилган муддатидан 3 ой ўтгач ёпиладиган бўлса, омонат бўйича фоизлар йиллик 5%  ҳисобидан ҳисобланади.

25.

«Микрокредитбанк» АТБ

Вақтинчалик қабул қилинмайди

 

Олег Гаевой.



Комментарии (2)

Добавить комментарий
Ошибка: Xbb_Tags_List не найден.Ошибка: Xbb_Tags_Li не найден.

Гость_Зафар :

2018-07-10 08:29:04

  • Миллий банк узини оф.сайтида 4% курсаатган лекин бу ерда 5%, кайси бири тугри?

Гость_Олег Гаевой :

2018-07-11 17:41:46

На сегодняшний день по сравнению с февралем ставки по вкладам изменились. Следовательно на официальном сайте информация точнее. (рекомендуем еще уточнить в колл-центре банка). Сообщаем, что в настоящее время редакцией готовится новый обзор по валютным вкладам.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_