Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Энг яхшиларга – юқори маош

27.03.2018

«Баланс плюс» консалтинг компанияси мутахассисларни танлашда Bir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимини синовдан ўтказди. Шу муносабат билан компания директори Ольга Игамратова norma.uz портали саволларига жавоб берди. 

 

Ольга Юрьевна, нима сабабдан мижозларингиз учун ходимларни танлашда Bir.uz тизимидан фойдалана бошладингиз?

 

Компаниямиз 12 йилдан буён рекрутинг хизматлари бозорида муваффақиятли фаолият олиб бормоқда. Кўпинча бухгалтерларни излашда ёрдам сўраб бизга мурожаат қиладилар. Номзодни танлашда касбий тайёргарлик, иш берувчи талабларига мувофиқлик даражасини аниқлаш муҳимдир. Бунинг учун меҳнат дафтарчаси ва резюмедаги маълумотлар кифоя қилмайди. Шу сабабли даъвогарларга тестдан ўтишни таклиф этамиз. Топшириқларни доим ўзимиз тайёрлар эдик. Бу жуда мураккаб ва ҳафсала талаб этувчи иш. Ресурс ишлаб чиқувчиси Bir.uz тизимини синаб кўриш таклифи билан келди. Биз рози бўлдик.  

 

Илк тажрибангиз ҳақида сўзлаб берсангиз.

 

Озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилиш ва сотиш билан шуғулланувчи компания раҳбари бизга мурожаат қилди. Бош бухгалтер излашаётган экан. Иш берувчи бозордагидан кўра юқори иш ҳақи, қулай меҳнат шароитларини таклиф этаётган эди, табиийки, номзодларга катта талаб ҳам қўйди. Биз даъвогарларни Bir.uz ёрдамида тестдан ўтказишни таклиф этдик. Тестдан ўтишдан бош тортган номзодлар кўриб чиқилмаслиги борасида олдиндан келишиб олдик. Яхши мутахассис доим ўз кучига ишонади ва малакасини кўрсатишга тайёр бўлади.   

 

Жами 25 та ариза келиб тушди. Беш киши тестдан ўтишдан дарҳол бош тортди. Яна олти нафари унинг юзасидан шубҳаланди, натижада улар билан ҳам мулоқот қилмай қўйдик. Ўн тўрт киши тестда қатнашди. Ҳаммаларига тестдан ўтиш учун Bir.uz тизимидан бир сутка фойдаланиш имкони берилди. Кўпчиликнинг натижаси ижобий бўлмади. Шунга қарамай, муносиб номзодни танлай олдик.    

 

Мутахассис ишга киришдими? Иш берувчи билан муносабатлари қандай йўлга қўйилаётгани билан қизиқиб кўрдингизми, у топшириқларни уддалаётган эканми?

 

Меҳнат шартномаси тузилган пайтдан бошлаб ярим йил давомида барча мижозлар билан мулоқот қилишда давом этамиз. Ходимга нимадир хуш ёқмаслиги, у янги иш топиб беришимизни илтимос қилиши мумкин. Баъзида иш берувчи норозилик билдиради. Ушбу ҳолатда эса ҳозирча ҳаммаси жойида, иккала тараф ҳам мамнун.  

 

Малакали бухгалтерларни танлашда Bir.uz талабгир дастакка айланармикин?

 

Бунинг учун зарур барча омиллари бор. Тизимдан фойдаланган мутахассиснинг кадрлар танлаш борасидаги иши осонлашади, сабаби ходимнинг касбий даражасини аниқлаб бера оладиган тайёр матнлар тўплами мавжуд. Бунинг устига, тест натижаларига кўра ҳар бир мутахассис учун профессионал ривожланишнинг индивидуал дастурини ишлаб чиқиш мумкин. Буни таълим берувчи тест сервиси қилади.

 

Муваффақиятли ва талабгир бухгалтерга айланиш ниятида бўлган барча учун Bir.uz тизимини тавсия этаман. Тизим мустақил равишда, бировнинг ёрдамисиз касбий даражангизни баҳолаш, билмаганингизни ўрганиш, демак, ходимлар танланадиган ҳар қандай танловда ўзингизни ишончли ҳис қилишингизда сизга кўмак беради.

 

Олег Гаевой суҳбатлашди.


 


Комментарии (1)

Добавить комментарий

Гость_Баходир :

2018-03-29 13:49:47

Ажойиб тизим, бу янгиликни энди эшитдим, Мен бухгалтерман узимни албатта синаб кураман. 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-08-14
  • USD:7790.20 (+7.15) сум
  • EUR:8888.62 (--114.03) сум
  • RUB:115.07 (--7.89) сум