Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года

Эркин илмий ижодкорлик тамойили қонунда мустаҳкамланади

12.08.2019

Читать на русском языке

9 август куни Олий Мажлис Сенати Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ишчи гуруҳи йиғилишида Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 22 июль куни қабул қилинган “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонун муҳокама қилинди.

          

Миллий иқтисодиётимиз самарадорлигининг асосини табиий ва меҳнат ресурслари қаторида мамлакатимизнинг илмий-техникавий салоҳияти ҳам ташкил этади. Жамиятимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилаётгани илмий фаолиятнинг аҳамиятини янада оширди.

 

Олий таълим муассасаларида 26 476 нафар профессор ва ўқитувчи фаолият юритмоқда, уларнинг 9 636 нафари илмий даражаларга эга. 2018-2019 йилларда 1 382 нафар тадқиқотчи диссертация ҳимоя қилган. Бироқ соҳада мавжуд камчилик ва муаммолар, аввало, унинг қонунчилик негизини янгилаш ва мустаҳкамлашни тақозо этмоқда.  “Илм-фан ва илмий фаолият тўғрисида”ги Қонун бу йўналишда қўйиладиган муҳим қадам бўлиши лозим.

 

Ҳужжатда соҳадаги фаолиятнинг:

  • илмий ижод ва ахборот эркинлиги;
  • самарадорлик, манфаатдорлик ва рағбатлантириш;
  • холис илмий экспертиза;
  • инсон ҳаёти ва саломатлигига зарар етказмаслик каби асосий тамойиллар мустаҳкамлаб қўйилмоқда.

 

Соҳанинг асосий йўналишлари қаторида илм-фан ва илмий фаолиятни ривожлантириш орқали миллий иқтисодиёт рақобатбардошлиги ва самарадорлигига эришиш, унинг устувор йўналишларини белгилаш ва ресурсларни мақсадли йўналтириш, давлат илмий дастурларини ишлаб чиқиш, асослантирилган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш каби мақсадлар қайд этилмоқда.

 

Қонунда илм-фан ва илмий фаолият соҳасида давлат-хусусий шерикликни қўллаб-қувватлаш, илм-фанга интилиш ва унинг жозибадорлик муҳитини шакллантириш, ёшларни илмий фаолиятга жалб этиш, ёш истеъдод эгаларини тайёрлаб бориш каби йўналишларга ҳам урғу берилмоқда.

 

Йиғилишда қонунда ҳаволаки нормаларнинг мавжудлиги, унинг тўғридан-тўғри таъсир қилувчи қонунга қўйиладиган талабларга қай даражада жавоб бериши кўриб чиқилди.

 

Олий Мажлис Сенатининг

Ахборот хизмати хабари асосида.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_