Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак самозанятому начать платить налог с оборота Как проверить подлинность иностранного «сертификата налогового резидентства» Как определять невычитаемые расходы

Етим болалар уй-жой билан таъминланганда солиқ тўланиши лозимми

17.12.2021

Читать на русском языке

Президентнинг 9.08.2021 йилдаги «Eтим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5216-сон қарори билан бундай болалар уй-жой билан таъминланади. Уй-жойни олишда солиқ оқибатлари юзага келиш-келмаслигини МВ департаменти директорининг биринчи ўринбосари Умид ҲАМРОЕВ тушунтириб берди:

 

– Президентнинг 9.08.2021 йилдаги «Eтим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5216-сон қарори билан 2021 йил 15 августдан бошлаб ўзларига бириктирилган турар жойга эга бўлмаган ва турар жойга муҳтожлар сифатида ҳисобда турган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга:

  • улар 18 ёшга тўлган йилда кўп квартирали уй-жойлардан умумий майдони 25 кв.метрдан кам бўлмаган 1 хонали;
  • вояга етган етим болалар ўртасида никоҳ тузилган ҳолларда, 50 кв.метрдан кам бўлмаган 2 хонали квартиралар ажратилади.

 

Бундай тоифадаги болалар учун квартиралар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан кўчмас мулкнинг бирламчи бозоридаги шаҳар ва туманларда қурилган кўп квартирали уй-жойлардан харид қилинади. Тегишли туман (шаҳар)да кўчмас мулк бирламчи бозорида квартиралар мавжуд бўлмаганда, ҳудудий «Халқпарвар» комиссиялари хулосасига асосан кўчмас мулкнинг иккиламчи бозоридан тегишли мезонларга мувофиқ ҳолда харид қилинади.

 

Уй-жой харид қилиш ва қуриш учун маблағлар Давлат бюджетидан ажратилади.

 

Солиқ солиш мақсадларида етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни уй-жой билан таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига асосан ажратиладиган бир марталик совға ҳисобланади (СК 369-м. 1-қ. 1-б.). Уй-жой қиймати ЖШДСни ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди.