Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как вернуть НДС, уплаченный за квартиру в новостройке - читать на buxgalter.uzКак налоговики доначисляют вам налоги при смене учредителей и реорганизациях - читать buxgalter.uzПереход на ЭСФ: работники налоговых инспекций оказались «крайними» - читать на buxgalter.uzПоздравляем лучших бухгалтеров и аудиторов уходящего года - читать на buxgalter.uzИдеальный график отпусков: как получить больше и отдохнуть дольше - читать на buxgalter.uzПлан главбуха на декабрь: 10 важных дел до конца года - читать на buxgalter.uzСредний бизнес может навредить выстраиваемой цепочке НДС - читать на buxgalter.uz

Фонд бозори: муаммолар қандай ва улар қандай ҳал қилинади

08.10.2019

Читать на русском языке

 

Президент 7 октябрь куни фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

 

Соҳанинг асосий муаммолари:

биринчидан, қимматли қоғозлар чиқариш ва уларни сотишнинг самарасиз механизми. Фонд бозоридаги акцияларнинг жами қиймати 25 трлн сўм бўлиб, ЯИМга нисбатан 6%га ҳам етмайди. Мисол учун, бу кўрсаткич Сингапурда 188%, Малайзияда 112%, Россияда 34%ни ташкил этади. Фонд бозорини ривожлантиришнинг янги стратегиясини амалга ошириш натижасида 2025 йил охиригача Ўзбекистонда бу қиймат камида 10-15%га етказилиши керак;

иккинчидан, соҳанинг ҳаддан ташқари тартибга солинганлиги (100 га яқин норматив ҳужжатлар), кўплаб чекловларнинг мавжудлиги. Масалан, банклар бу сегментда фаолроқ бўлиши лозим, бироқ бизда уларнинг бошқа субъектларнинг акцияларини бирламчи бозорда харид қилиши тақиқланган. Бу муаммони норматив базани қайта кўриб чиққан ҳолда ҳал этадилар;

учинчидан, дастлабки иккита муаммо оқибатида – фонд бозорида профессионал иштирокчилар кам. Бугунги кунда уларнинг сони юзтадан кам. Хорижий биржа, брокерлар ва банклар мамлакатимиз фонд бозорига келади. Суғурта компаниялари активларининг маълум қисми савдога чиқарилади. Банкларимизга бирламчи бозорда юқори ликвидли қимматли қоғозларни харид қилиш учун рухсат беришади;

тўртинчидан,  малакали мутахассислар кам - атиги 300 нафар, ривожланган мамлакатларда бу соҳада минглаб кишилар ишлайди. Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги Тошкент молия институтининг тегишли кафедрасини мувофиқлаштиради ва илғор хорижий муассасалар билан ҳамкорликда кадрлар малакасини ошириш ва талабаларни тайёрлашни таъминлайди.

 

Шунингдек, инвесторлар ва миноритар акциядорлар ҳуқуқи ҳимоясини кучайтириш, дивидендлар тўлаш ва ундиришни такомиллаштириш, корпоратив бошқарув тизимини модернизациялаш, халқаро молиявий ҳисобот ва халқаро аудит стандартларига ўтиш бўйича топшириқ берилди.