Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ўзининг 2016 йил 8 февралдаги 757/03-20-сон хати билан умумий овқатланиш корхоналари раҳбарларига истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида эслатади.
Амалдаги қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг (кейинги ўринларда Қўмита деб юритилади) асосий вазифаларидан бири истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги ва реклама тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга ошириш ҳисобланади.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунга асосан ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчига ўзи реализация қилаётган товар (иш, хизмат)лар ҳақида ўз вақтида зарур, тўғри ва тушунарли маълумот бериши шарт.
Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликнинг ОАВда, Интернетда, хусусан ижтимоий тармоқларда ижро этилишини ўрганиш асносида истеъмолчиларга фонограммадан фойдаланиш тўғрисида хабар берилмасдан турли умумий овқатланиш корхоналарида (ресторанлар, кафе, бар ва ҳ.к.) концерт тадбирлари (эстрада юлдузлари иштирокида) ўтказилишини реклама қилиш бўйича кўп сонли фактлар аниқланди.
Бунда қайд қилиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 9.12.2015 йилдаги 354-сон қарорига мувофиқ концерт-томоша фаолиятини ўтказиш учун тегишли лицензия ва концерт-томоша тадбирига бир марталик рухсатнома зарур.
Хатнинг тўлиқ матни билан шу ерда танишиш мумкин.