Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Фойда солиғини ким пасайтирилган ставкада тўлашга ҳақли

22.05.2019

Читать на русском языке

2018 йилдан иккита солиқ – фойда солиғи ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бирлаштирилди (29.12.2017 йилдаги ЎРҚ-454-сон Қонуннинг 2-моддаси 2, 32-бандлари).

 

Илгари ушбу солиқлардан бири бўйича вақтинчалик имтиёзлар берилган корхоналар 2018 йил 1 январдан имтиёзлар амал қилиш муддати тугагунча фойда солиғини 2 баравар пасайтирилган ставкада тўлайдилар (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 7-илова изоҳи).

 

2018 йилда фойда солиғи ставкаси – 14% (29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарорга 7-илова). Икки баравар пасайтирилган ставка – 7%.

 

Мазкур тартиб 2019 йилда ҳам сақланиб қолди (26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарорнинг 4-банди). Бу йил фойда солиғи ставкаси – 12% (Солиқ кодексининг 159-1-моддаси). Икки баравар пасайтирилган ставка – 6%.

 

Бухгалтерларга қулайлик яратиш мақсадида "Norma"  экспертлари жадвал тайёрладилар:

 

 Фойда солиғини ким пасайтирилган ставкада тўлашга ҳақли

 

Т/р

Имтиёзларнинг тавсифи

29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон қарор ва 26.12.2018 йилдаги ПҚ-4086-сон қарор асосида фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлаш бўйича мажбурият

Шарҳ

1

2018 йилгача қабул қилинган норматив ҳужжатлар асосида фойда солиғини (ФС) ёки ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини (ОИРС) тўлашдан озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзлар

 

мавжуд

Фойда солиғини пасайтирилган ставкада тўлаш бўйича мажбурият 2018-2019 йилларда ташкил этилган корхоналарга нисбатан ҳам татбиқ этилади

2

ФС ва (ёки) ОИРСдан озод қилиш кўринишидаги доимий имтиёзлар

мавжуд эмас

Имтиёзнинг амал қилиш даври белгиланмаган бўлса, мажбурият юзага келмайди

3

ФС ва ОИРС тўлашдан озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзлар

мавжуд эмас

Мажбурият вужудга келмайди, сабаби имтиёз иккала солиққа татбиқ этилган

4

2018 йилгача қабул қилинган, улардан ОИРС чиқариб ташланган норматив ҳужжатлар асосида ФС ва ОИРСни тўлашдан озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзлар

мавжуд эмас

Мажбурият вужудга келмайди, сабаби аввалбошдан имтиёз иккала солиққа татбиқ этилган

5

2018 йилдан қабул қилинган норматив ҳужжатлар асосида ФС тўлашдан озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзлар

мавжуд эмас

Мажбурият юзага келмайди, сабаби имтиёз солиқлар бирлаштирилганидан кейин жорий этилган

6

2018 йилгача қабул қилинган норматив ҳужжатлар асосида норезидентларга тақдим этилган ФСни тўлашдан озод қилиш кўринишидаги вақтинчалик имтиёзлар 

мавжуд эмас

Мажбурият юзага келмайди, сабаби норезидентлар ОИРС тўловчилари ҳисобланмаган

 

Ушбу имтиёзларни ким қўллашга ҳақли эканлиги ҳақида buxgalter.uz сайтида батафсил ўқинг.

 

 


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_