Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как рассчитать налог на прибыль от электронной коммерции – читать на buxgalter.uzКак обложить доход от продажи недвижимости физлица – резидента Узбекистана – читать на buxgalter.uz ГНК устранил недоработки в системе отчетности по НДС – читать на buxgalter.uz Как получить информацию о юрлице по данным регистрирующих и уполномоченных органов – читать на buxgalter.uz Как правильно предупредить работника об увольнении – читать на buxgalter.uz Льготу по онлайн-ККМ упростили – читать на buxgalter.uzГде получить пособия на рождение и погребение – читать на buxgalter.uz

Фуқаролар – ҳуқуқ-тартибот ҳимоясида

27.08.2019

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар бир қатор қонун лойиҳаларини муҳокама қилдилар.

 

“Фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда иштирок этиши тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

 

Депутатлар ушбу ҳужжатни айрим нормаларига аниқлик киритиш, баҳсли нормаларни маромига етказиш мақсадида қайтарган эди. Натижада фуқароларнинг жамоат тартибини сақлашда ички ишлар органлари, шунингдек, ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи бошқа органлар ҳамда муассасаларга кўмаклашишга, бедарак йўқолган шахсларни қидиришда иштирок этишга доир хатти-ҳаракатларни тартибга солувчи нормалар киритилди.

 

Мудофаа тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

 

Ўзбекистон очиқ хусусиятга эга янгиланган Мудофаа доктринасини қабул қилиш билан ҳарбий соҳада мамлакат миллий хавфсизлигини таъминлашга доир принциплар ва ёндашувларни бутун дунёга эълон қилди. Натижада ҳарбий соҳада халқаро ҳамкорлик миқёси, ўзаро ишонч ва ўзаро тажриба алмашиш кўлами кенгайди, Қуролли Кучларнинг жанговар шайлиги ва тайёргарлиги даражаси янги сифат босқичига кўтарилди. Кадрлар тайёрлаш тизими тубдан янгиланди. Моддий-техник база модернизация қилинди, армияни замонавий қуроллар билан таъминланиш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимояси, энг муҳими, ҳарбий ватанпарварлик тарбияси тизими юксак поғонага олиб чиқилди.

 

Мудофаа тўғрисида”ги қонун лойиҳасининг янги таҳририда нормалар жаҳондаги ва минтақадаги вазиятнинг ривожланиши, эҳтимол тутилган таҳдидлар, миллий хавфсизликка бўлган хавф-хатарлар ва уларга қарши йўналтирилган мамлакатнинг салоҳияти, шунингдек, кейинги йилларда мамлакатимизда мудофаа соҳасида ўтказилаётган ислоҳотларни инобатга олган ҳолда, қайта ишлаб чиқилган. Ҳаволаки нормалар чиқарилиб, улар ўрнига тўғридан-тўғри ишлайдиган моддалар киритилди.

 

Мажлисда Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси 

 Матбуот хизмати ахбороти асосида.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум