Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как рассчитать налог на прибыль от электронной коммерции – читать на buxgalter.uzКак обложить доход от продажи недвижимости физлица – резидента Узбекистана – читать на buxgalter.uz ГНК устранил недоработки в системе отчетности по НДС – читать на buxgalter.uz Как получить информацию о юрлице по данным регистрирующих и уполномоченных органов – читать на buxgalter.uz Как правильно предупредить работника об увольнении – читать на buxgalter.uz Льготу по онлайн-ККМ упростили – читать на buxgalter.uzГде получить пособия на рождение и погребение – читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Фуқаролар ва ташкилотлар Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалани киритишлари мумкин бўлади

Фуқаролар ва ташкилотлар Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалани киритишлари мумкин бўлади

28.05.2019

Читать на русском языке

 

Адлия вазирлиги «Конституциявий суд тўғрисида»ги Конституциявий Қонун ва Фуқаролик кодексига киритиладиган тузатишлар лойиҳасини ишлаб чиқиб, ҚҲТБТ порталида эълон қилди, дея хабар берилади вазирлик сайтида.

 

Хусусан, ўзларининг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликлари Конституцияга мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан бузилган деб ҳисобловчи жисмоний ва юридик шахсларга Конституциявий судга мурожаат қилиш ҳуқуқини бериш таклиф этилмоқда. Мурожаат қилувчи Конституциявий суд мажлисида шахсан ёхуд ваколатли вакили орқали иштирок этиши мумкин бўлади.

 

Халқаро тажриба, масалан, Испания, Германия, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа мамлакатларда шундай амалиёт мавжудлигини кўрсатмоқда.

 

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Олий Мажлиснинг палаталари, шу жумладан улар умумий сонининг камида 1/4 қисмидан иборат сенаторлар гуруҳи, Президент, Вазирлар Маҳкамаси, омбудсман, Жўқорғи Кенгес, Олий суд, Бош прокурор ва Конституциявий суднинг камида 3 нафар судьяси Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга.

 

Тузатишлар билан давлат органлари ёки уларнинг мансабдор шахсларининг ғайриқонуний ҳаракатлари, қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳужжат чиқарилиши натижасида етказилган зарарни тўлаш манбалари ҳам белгиланган. У давлат органининг бюджетдан ташқари маблағлари ва улар етарли бўлмаган ҳоллардагина Давлат бюджети маблағларидан қопланади.

 

Қонун лойиҳасининг жамоатчилик муҳокамаси 30 майгача давом этади. Эслатиб ўтамиз, у ўзгартирилиши, унга қўшимча киритилиши ёки рад этилиши мумкин.



 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2020-10-20
  • USD:10371.76 (+0.00) сум
  • EUR:12153.63 (+0.00) сум
  • RUB:133.19 (+0.00) сум