Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

Фуқароларнинг даромадлари ошди

23.07.2021

Читать на русском языке

Молия вазирлиги томонидан «Давлат бюджети даромадларининг 2021 йил I ярим йиллик ижроси бўйича дастлабки натижалар» ҳисоботи эълон қилинди. Ушбу ҳужжатнинг асосий кўрсаткичларини тақдим этамиз.

 

2021 йилнинг I ярмида Давлат бюджети даромадлари 74,9 трлн сўмни ташкил қилди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 28,7% кўп бўлди.

 

Солиқ органлари назоратидаги тушумлар 61,4 трлн сўмни ташкил этиб, 15,5 трлн сўмга (33,8%) ошди. Божхона органлари томонидан назорат қилинадиган тушумлар 15 трлн сўмни (+52,5%) ташкил қилган.

 

Ҳужжатда кўрсатилишича, ҳисобот даврида даромадлари ошган ходимлар сони кўпайган.

 

Иш ҳақи даражасининг динамикаси

 

Иш ҳақи миқдори

2020 йилнинг май ойи

2021 йилнинг май ойи

Т/р

солиқ тўловчилар сони, минг киши

улуши

(%)

солиқ тўловчилар сони, минг киши

улуши (%)

1

1 млн гача

1 772,5

42,6

1 778,0

38,3

2

1 до 2 млн дан бошлаб

1 066,4

25,6

1 117,8

24,0

3

2 млн дан 4 млн гача

887,9

21,3

1 072,6

23,1

4

4 млн дан 5,5 млн гача

194,8

4,7

293,0

6,3

5

5,5 млн дан ортиқ

239,6

5,8

386,5

8,3

 

ЖАМИ:

4 161,3

4 647,9

 

Тушумларнинг ўсишига қуйидаги омиллар таъсир қилган:

  • карантин чекловларининг юмшатилиши;
  • иқтисодий фаолликнинг тикланиши;
  • 2021 йил 1 февралдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 10%га ошганлиги.

 

Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган даромадлар 193,4 млрд сўмни (+58,2 млрд) ташкил қилган.

 

Ҳисобот даврида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тушумлари 8,8 трлн сўмни (ўсиш 1,5 трлн сўм) ташкил этди.

 

Билвосита ва бевосита солиқлар бўйича даромадларнинг ўзгариши

Тўлов тури

2021 йилнинг 1-ярим йиллиги

Ўсиш/камайиш

ҚҚС, жами

шу жумладан:

ДСҚ томонидан йиғилган

ДБҚ томонидан йиғилган

16,8 трлн 

 

12,2 трлн

12,2 трлн

+2,5 трлн

фойда солиғи 

18,6 трлн

+6,8 трлн

айланмадан олинадиган солиқ

932,4 млрд

+302,7 млрд

акциз солиғи

шу жумладан:

ДБҚ томонидан йиғилган

6,3 трлн

 

167,2 млрд

+8,4%

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ

8 трлн сўм

+5,5%

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

317,9 млрд

 

мол-мулк солиғи ва ер солиғи

3 трлн

+1 трлн

 

Иқтисодиётнинг қайта тикланиши, маъмуриятчилик ва солиқ қонунчилигига риоя этилиши яхшиланиши тушумларнинг ўсишига олиб келди. Олтин ва кумуш учун ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкасининг 15%гача камайтирилиши ижобий таъсир кўрсатди.

 

I чоракни 10 957 нафар (11,5%) солиқ тўловчилар фаолиятини зарар билан якунлаган, 29 677 нафар солиқ тўловчи (31,3%) “0” ҳисобот тақдим этган, фойда билан эса 54 323 нафар солиқ тўловчи (57,2%) ҳисобот топширган.

 

Жисмоний шахслар томонидан тўланадиган мол-мулк солиғи (84,8 млрд сўмга) ва ер солиғи (160,6 млрд сўмга) бўйича тушумлар ҳам ошди.

 

Бошқа тушумлар ҳамда солиқ бўлмаган тўловлар бўйича тушумлар сезиларли даражада кўпайди ва 9,8 трлн сўмни ташкил этди (+35,6%). Уларнинг асосий қисми давлат корхоналари (4,3 трлн сўм) томонидан тўланадиган дивидендларга тўғри келмоқда. Қолган даромадлар қуйидагиларни ўз ичига олади:

Тўлов тури

2021 йилнинг 1-ярим йиллиги

 

Ўсиш/камайиш

давлат даромадига ўтказилган ТМҚ реализациясидан тушумлар

255,5 млрд

+63,7 млрд

автотранспорт воситаларига утилизация йиғими

120,6 млрд

 

автотранспорт воситалари учун «чиройли» рақамлар комбинацияси сотилишидан даромадлар

117,7 млрд

+75,2 млрд

жарималар

481,7 млрд

 



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_