Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Газ учун икки карра тариф қўлланмайди

19.07.2017

 

Портал эксперти ўқувчиларни ўйлантираётган ҳисобга олиш ускуналари бўлмаган истеъмолчига табиий газ учун тарифлар ҳақидаги саволга жавоб беради.

 

Май ойида табиий газни ҳисобга олиш ускуналари бўлмаган истеъмолчилар жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб истеъмол қилинган газ учун тариф миқдорининг икки баравари бўйича ҳақ тўлашлари кераклиги эълон қилинганди. Бу норма Президентнинг 20.04.2017 йилдаги ПҚ-2907-сон  “Газ таъминоти тизимида бозор механизмларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида мавжуд эди. Ҳужжат бўйича бизнинг шарҳимизни бу ерда ўқинг.

 

Маълум сабабларга кўра бу янгилик ажиотаж келтириб чиқарганди. Ҳужжатда фақатгина ҳисоблагичлар “Ўзтрансгаз” АК ҳисобидан харид қилиниши ва ўрнатилиши кўрсатилган эди. Компания шунча қисқа муддатда ҳисобга олиш ускуналарига бўлган аниқ эҳтиёжни аниқлаш ва  ускунага эга бўлмаган барчага уни ўрнатиб беришга улгурадими?

 

Бироқ, давлат раҳбарининг  15.06.2017 йилдаги ПҚ-3060-сон қарори билан тариф миқдорининг икки баравари бўйича ставка тўғрисидаги норма бекор қилинди. Шу тариқа, ҳатто истеъмолчида газ ҳисоблагич бўлмаган тақдирда ҳам у кейинчалик оширувчи коэффициентларсиз тариф бўйича тўловни амалга оширади.

 

Яқиндаги нарх оширилишини ҳисобга олган ҳолда коммунал хизматлар учун долзарб тарифлар – ҳавола бўйича.

 

Олег Заманов, экспертимиз.