Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Газетасиз ишлаб бўлмайди…

04.06.2018

Читать на русском языке


«Налоговые и таможенные вести» ҳамда «Норма» газеталарининг доимий ўқувчилари орасида келаси йил ҳам газета олмоқчи бўлганлар кўп топилади. Ушбу мақолада 2019 йил учун илк обуна бўлганларга сўз бердик.

 

Анна Платонова, «Sert-management» хорижий капитал иштирокидаги МЧЖ бош бухгалтери:

 

– Бухгалтерия соҳасида ишлаётганимга 17 йил бўлди. Ишни моддий бухгалтерликдан бошлаганман, 2005 йилдан буён бош бухгалтер бўлиб ишлайман.

 

Тўққиз йилдан бери «Налоговые и таможенные вести» ҳамда «Норма» газеталарига мунтазам обуна бўлиб келаман. Ҳар бир сонни қизиқиш билан ўқиб чиқаман, ҳар биридан ўзим учун керакли маълумот оламан. Ҳатто илгари мен учун энг муҳим материаллардан нусха олиб, алоҳида йиғмажилдда сақлар эдим. Ҳозир ҳаммаси анча содда тус олди. Бизда Norma компаниясининг қонунчилик базаси ёзилган флешка бор, керак бўлган ҳар қандай норматив ҳужжатни ундан топса бўлади. Бироқ, газетанинг ўрни бўлак. У қонунчиликдаги ўзгартиришларни кузатиб бориш имконини беради, унда чоп этиладиган солиштирма жадваллар ва савол-жавоблар амалиётда юзага келадиган энг муҳим жиҳатларга эътиборимизни жалб этади. Бунинг устига, обуначилар Norma компаниясининг бошқа хизматларидан фойдаланишда имтиёзга эга бўладилар.

 

Олдиндан обуна бўлганлар учун ҚҚС бўйича бепул ўқув курси ўтказилиши ҳақида хабар берилди. Уни янги Солиқ кодекси қабул қилинганидан кейин ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу курсга албатта бораман.  

 

Татьяна Строганова, «Mirorip ota» МЧЖ бош бухгалтери:

 

– 20 йилдан бери бош бухгалтер лавозимида ишлайман, 15 йилдан бери «Налоговые и таможенные вести» ҳамда «Норма» газеталарига обуна бўлиб келаман. Газетасиз ишлаб бўлмайди. Фойдали ахборотдан ташқари, ҳам касб фаолиятида, ҳам турмушда асқотадиган кўпгина сервислар мавжуд.

 

«Жавоб берамиз» хизмати катта ёрдам беради. Савол билан охирги марта мурожаат қилганимда ҳамма билсин учун ҳатто уни жавоби билан газетада чоп этдилар. Қуйидаги вазиятга тўқнаш келган эдим. Чакана савдо билан шуғулланувчи ташкилотларга солиқ солишга доир янги норматив ҳужжат эълон қилинди. Мен уни қўлладим, солиқ идорасидагилар эса аввалига янги қоидалар бўйича тузилган ҳисоботни қабул қилишдан бош тортдилар. Мен ўзимникини маъқуллаб туриб олдим. Кейин эса, балки ноҳақ бўлгандирман дея шубҳаланиб қолдим. Маълумотнома хизматига қўнғироқ қилиб, аниқлаштириб олдим. Маълум бўлишича, ҳаммасини тўғри қилган эканман. Инспекторлардан ўпкаламайман, ахир ўшанда бу ҳужжат эндигина чиққан эди, улар унинг моҳиятини англашга улгурмаган эдилар. Иш бор жойда хато бор.    

 

Фойдали газета, ҳар бир сонини интиқлик билан кутаман. Почта янада тез ишлаб, кечиктирмай етказиб беришини истардим. Барча янгиликлардан бохабар бўлиш учун уни бошидан охиригача ўқиб чиқаман. Бу менга жуда қўл келади. Биласизми, қариндошларим, яқинларим, танишларим учун маслаҳатчи бўлиб қолдим. Кўпинча коммунал соҳа, паспорт режими, уй-жойни ижарага беришга доир турли янгиликлар ва бошқа кўплаб масалалар бўйича савол берадилар. Газета ушбу мавзуларда ҳам янгиликларни назардан қочирмасликда ёрдам беради. 



 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-08-14
  • USD:7790.20 (+7.15) сум
  • EUR:8888.62 (--114.03) сум
  • RUB:115.07 (--7.89) сум